Moliya tizimi
Молия тизими — иқтисодиёт пул секторининг бир қисми, молия амалиёти. Молия тизими фақат молия муносабатларини эмас, балки молияга тааллуқли сиёсий, ташкилий муносабатларни ҳам қамраб олади. Бу тизим таркибига қуйидагилар киради: а) молия обектини ҳосил этувчи пул фондлари ёки молия ресурслари; б) корхоналар, хонадонлар, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларидан иборат молия муносабатларининг субектлари — иштирокчилари; в) молия механизми, яъни молия муносабатларида қўлланиладиган ва пул билан боғлиқ воситалар (фойда, зарар, рентабеллик, ликвидлик, бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, субсидия, субвенсия, дотация, санация, молия нормативлари, молиявий санксия ва бошқалар); г) молия институтлари ва давлатнинг молия идоралари (молия компаниялари, молия жамғармалари, молия вазирлиги, унинг маҳаллий бўлинмалари, солиқ идоралари, ғазначилик хизмати, солиқ полицияси ва бошқалар); д) молия бозори — фонд бозори, суғурта хизмати бозори, валюта бозори; э) молия сиёсати — иқтисодиёт субектларининг молияга оид йўл-йўриқлари ва хатти-ҳаракати.
Молия тизими иқтисодий тизимнинг муҳим унсури, унинг ёрдамида иқтисодиёт тартибланади, иқтисодий ўсиш рағбатлантирилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |