Молия йили — давлат бюджети амал қиладиган ёки молия ҳисоботлари муддати ҳисобланадиган 12 ойдан иборат давр. Календар йил билан мувофиқ келмаслиги мумкин. Мас, Буюк Британияда Молия йили 1-апрелдан бошланиб, кейинги йилнинг 31-мартида, АҚШда 1 октабрдан бошланиб 30-сентабрда тугайди. Буюк Британия хукуматининг молия йили эса 6-апрелдан бошланиб, кейинги йилнинг 5-апрелида тугайди. Ўзбекистонда календар йилга мувофиқ келади (1-январдан бошлаб, 31 декабрда тугайди).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил