Молукка ороллари — Малай архипелагининг шарқий қисмидаги ороллар гуруҳи. Индонезия ҳудуди. Сулавеси ва Янги Гвинея ороллари оралиғида. Майдони 83,7 минг км². Шим.дан жануб ва жан.шарққа 1300 км масо-фага чўзилган. Йирик ороллари: Халмахера, Серам, Буру. Ер юзаси тоғлик, энг баланд жойи — 3019 м, Биная тоғи (Серам о.да). Тез-тез зилзила бўлиб туради. Вулкан кўп. Иклими экваториал, жан.да субекваториал иқлим. Соҳилларида температура 25—27°. Йиллик ёғин 800– 2000 мм, тоғларда 4000 мм гача. Молукка оролларининг 80% дан ортиқ ҳудуди доим яшил ва барг тўкувчи тропик ўрмонлар билан банд. Пасттекисликларда бутазорлар учрайди. Орол фаунаси Шарқий Осиё ва Австралияга хос ҳайвон турларидан иборат. Шоли, маккажўхори, зираворлар экилади. Кокос палмаси плантасиялари бор. Бош шаҳри ва порти — Амбон (Амбон о.да)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил