Molxona
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Молхона — мол боқиладиган бино. Боқиладиган мол тури га қараб қўйлар учун қўралар, қўтонлар, қорамоллар учун оғилхоналар, отлар учун отхоналар қурилади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос тузилишга эга. Қорамоллар М.да бог'лаб ва боғламай боқилади. Моллар 2 қатор қилиб боғлаб боқиладиган М.да оғилхона бино бўйлаб қатор жойлаштирилади ва 1,5 м ли кўндаланг йўллар билан сексияларга бўлинади, ўртадаги 1,5 м ли йўлдан емхашак охурларга тарқатилади, икки четдаги 1,2 м ли йўллардан гўнг ташилади. Тўрт қаторли М.да озуқа тарқатиладиган иккита ва гўнг чиқариладиган учта йўл қилинади. Олти қаторлисида оғилхоналар учта қўш қаторга жойлаштирилиб, озуқа тарқатиладиган учта йўл, гўнг чиқариладиган тўртта йўл бўлади. М.даги ҳар бир оғилхонада мол боғлаш ускуналари, охур ва суғоргич ўрнатилади. Оғилхоналарнинг катталиги, молларнинг маҳсулдорлиги ва зотдорлигига қараб, эни 1—1,2 м, бўйи 1,7–2 м қилинади. М.да қўшимча бинолар: ем, тўшама ва асбоб-ускуналар сақланадиган хоналар, вентилясия камераси, ходимлар хонаси бўлади. М. яқинига сут блоки қурилади, унда лаб., сут қуйиладиган, идиш ювиладиган жойлар, вакуумнасос, қозонхона ва бошқа бўлади.
Моллар боғламай боқиладиган М. ёпиқ ёки уч томони ўралган ярим очиқ (айвон кўринишида) бўлади. Ҳаво ҳарорати —20° дан паст бўлмайдиган раёнларда ярим очиқ М. қурилади. Бундай М. олиб қўйиладиган тўсиқлар билан сексияларга бўлинади. Ҳар қайси сексия 60 тагача сигирга мўлжалланади. Механизмларда гўнг чиқариш, ем-хашак ва тўшама ташиб келиш учун сексиялар ўртасидан ўтадиган йўл қилинади. М. майдони учун сутчилик хўжаликларида ҳар бир сигирга 4—5 м2, гўшт етиштириладиган хўжаликларда бузоғи билан сигирга 7 м2 ҳисобидан жой ажратилади. М. яқинида молларни яйратиш майдончаси (ҳар бир сигирга 7— 10 м2) бўлади, бу ерга ҳамма моллар учун умумий охурлар ва суғоргичлар қурилади. М. яқинига сигир соғиладиган бино қурилиб, соғиш ускуналари ўрнатилади (Чорвачилик фермаси).
Рўзимат Ҳамроқулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |