Mombasa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Момбаса — Кениядаги шаҳар, Ҳинд океанидаги маржон оролида, материк билан дамба ва кўприк орқали боғланган. Соҳилбўйи провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 450 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Шарқий Африка ва мамлакатнинг йирик порти (йиллик юк ортиб-тушириш 6 млн.т дан ортиқ) бўлиб, чуқур сув ости причаллари билан жиҳозланган, океан кемалари ҳам кира олади. Транспорт йўли орқали Уганда ва Танзания билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Не-фтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат (гўшт комбинати, ун тортиш, шоли оқлаш), тамаки, тўқимачилик саноати корхоналари, кема верфи мавжуд.
Шаҳар ХИИ асрдан маълум. Йирик савдо шаҳри бўлган. 1593-йилдан Португалиянинг Шарқий Африка соҳилларидаги мустамлакаси маркази эди. ХВИИИ асрдан уммонийларнинг Мазруий сулоласи қўл остига ўтди. 1837-йилдан Занзибар султонлиги таркибида бўлди. Меъморий ёдгорликлардан Иисус форти (ХВИ аср), соборлар, масжидлар, ибодатхоналар сақланган. Туризм ривожланган. Денгиз курорти[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |