Момиқ пахта
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Момиқ пахта — ҳар хил йўналишда тартибсиз равишда кучсизгина бириккан калта толалардан иборат майин пахта. Асосан, толаси ажратиб олинган чигитлар сиртида қоладиган калта тола (линт) дан тайёрланади. Момиқ пахта тайёрлаш учун хом ашё (калта толалар) ҳар хил аралашмалардан тозаланади ва титишсаваш агрегатида титилиб ва савалаб майин’ массага айлантирилади. Махсус ишлов берилиб (кимёвий моддалар билан кайнатилиб) зарарсизлантирилган Момиқ пахта тиббиётда, оддийлари техника мақсадларида ишлатилади. Момиқ пахта гигроскопик (намни яхши шимадиган) ва компресс қилиш хилларига бўлинади. Гигроскопик Момиқ пахта оппоқ бўлади, қатламларга осонгина ажралади, қон ва йирингни яхши шимгани учун яраларни боғлашда ишлатилади. Компресс қилиш Момиқ пахтаси бинт билан боғланган яра газак олиб кетмаслиги учун уни иссиқ тутиш мақсадида боғлам устидан қўйилиб, устидан бинтланади. У синган жойларни гипслашда ҳамқўлланилади. Момиқ пахтанинг алоҳида хили — ватин бир ёки икки томондан эмулсия суркалган материал бўлиб, кий-им-бош тикишда ишлатилади. Пахтадан бошқа толалардан ҳам момиқ толалар массаси тайёрлаш мумкин. Уларни табиий ва сунъий хилларга ажраца бўлади. Табиий толалар — жун, ипак, зиғир, пенка, асбест толалар; сунъий толалар — селлюлоза, шиша, металл, шлак, базалт толалар. Табиий момиқ толалар тикувчилик, мебел-лсозлик ва техника мақсадларида, сунъий момиқ толалар қурилиш ва кимё саноатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |