„Мона Лиса“ (талаффузи: Мона Лиза; италянча: Гиоcонда ёки Монна Лиса; франсузча: Жоcонде) — италян мусаввири Леонардо да Винчи томонидан тахминан 1503-йилда чизилган ёш аёл портрети. Сурат санъат намуналари ичида энг машҳурларидан ҳисобланади. Уйғониш даврига тааллуқлидир. Лувр музейида сақланади.

Мона Лиса
(италянча: Ла Гиоcонда, франсузча:Ла Жоcонде)
Леонардо да Винcи, 1503—1506-йиллар атрофида
Мойбўёқ
77 × 53 см
Мусéэ ду Лоувре, Париж

Номланиши

Суратнинг тўлиқ номи — Ритратто ди Монна Лиса дел Гиоcондо — „Лиса Гиоcонда хоним портрети“. Италян тилида „мадонна“ сўзлари „менинг бекам“ маъносини англатади. Бу сўз иборасининг қисқартирилган кўриниши „монна“ ёки „мона“ деб айтилади. Модел исмининг иккинчи қисми эрининг фамилияси деб ҳисобланади — дел Гиоcондо, италян тилидан тўғридан-тўғри „қувноқ, ўйноқи“ деб таржима қилиш ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам айрим жойларда Ла Гиоcонда — „қувноқ, ўйноқи“ сифатида тушунилади.

Илк бор „ла Гиоcонда“ 1525-йилда Леонардо да Винcининг вориси ва шогирди — мусаввир Салаи васиятномаси рўйхатида тилга олинган. У суратни Миландаги ўз сингилларига қолдирган. Суратдаги ёзув уни Ла Гиоcонда исмли хонимнинг портрети эканлигидан дарак беради[1].

Сурат тарихи

Леонардо да Винcининг биринчи италян биографлари бу сурат мусаввирнинг ижодида алоҳида ўрин эгаллагани тўғрисида ёзгишган. Рассом бошқа кўплаб буюртмалардиан фарқли „Мона Лиса“ устида ишлашдан ҳеч чарчамаган. Аксинча унга доимо ўзгача меҳр билан ёндашган, „Ангиаридаги жанг“ асари устида ишлашдан қолган вақтини тўлалигича унга сарфлаган. Леонардо бу асарга вақтининг салмоқли қисмини сарфлаган ҳамда балоғат ёшида Италиядан кетаётиб бошқа бир неча танлаб олинган суратлари билан бирга уни ҳам ўзи билан Франсияга олиб кетган. Да Винcи бу портретга жуда боғланиб қолган эди ва уни яратилиши пайтида кўп фикр юритган. Масалан „Рассомлик тўғрисидаги фалсафий асар“ ҳамда рассомлик техникаси тўғрисидаги унга кирмаган ўз ёзувларида шубҳасиз айнан „Джоконда“га алоқадор кўп кўрсатмаларни топиш мумкин.

Иккинчи жаҳон уруши арафасида

ИИ жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан дунё санъати ва маданиятини Германия ҳудудига кўчириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Унга кўра, машҳур расмлар, бадиий асарлар, қўлёзма нусхалар, ҳайкалтарошлик буюмлари, нафис санъат намуналарини урушдан кейин очилиши режа қилинган Фюрер Олий музейида сақлаш мўлжалланган. Нацистлар оккупация даврида талон-торож этишни кўзлаган муассасалар рўйхатида Лувр музейи асосий нишон бўлса, ундаги бош обект Мона Лиса портрети эди[2].

Мона Лисанинг асраб қолинишида Франсия миллий музейининг директори Жак Жаужард алоҳида аҳамиятга эга[2].

1938-йилнинг март ойида Германия Австрияни аннексия қилганидан сўнг, ўша пайтдаги Миллий музей директорининг ўринбосари Жаужард урушнинг олдини олишга бўлган умид кичик умидларини ҳам йўқотди. Британиянинг тинчлантириш сиёсати фашистлар босқинини тўсиб қўя олмасди, фашистларнинг Франсияга бостириб кириши портлашлар, талон-торож қилиш ҳамда улгуржи ўғирлик орқали маданий бойликларни йўқ қилишга олиб келиши аниқ эди. Шундай қилиб, Луврнинг суратлар куратори Рене Гюйге билан бирга Жаужард Луврнинг деярли барча санъатини, жумладан, расмларнинг ўзидан 3 600 ини эвакуация қилиш бўйича яширин режа тузди[2][3].

Эвакуация қилинган санъат асарлари орасида Теодор Гериколт томонидан ишланган 16х24 фут ўлчамдаги „Медуза рафи“, қарийб 4 000 йиллик тарихга эга „Мутафаккир“ ҳайкали каби нозик ҳамда улкан артефактлар ҳам бор эди[2].

Мона Лисанинг қутқарилиши

1939-йил 25-августда Германия ва Совет Иттифоқи ҳужум қилмаслик то'г'рисидаги шартномани эълон қилди. Жаужард ўз ҳаракатини амалга оширишга киришди. Ўша куни у Луврни, гўёки „таъмирлаш учун“, уч кунга ёпди ва пухта режаси амалга ошди. Лувр ходимлари, Écоле ду Лувр талабалари ҳамда Грандс Магасинс ду Лоувре универмаги ишчилари (имкон қадар) расмларни рамкаларидан олиб ташлашди, ҳайкаллар ва бошқа нарсаларни кўргазма залларидан ёғоч қутиларга кўчиришди. Барча асарлар эвакуация устуворлигини кўрсатувчи белгилар билан ёрлиқланган — тўпламнинг аксарият қисми учун сариқ ёрлиқ, катта аҳамиятга эга бўлган ишлар учун яшил ёрлиқ ҳамда глобал мероснинг энг катта хазиналари учун қизил ёрлиқ. Мона Лиса қизил бахмал билан қопланган махсус терак қутисига жойлаштирилган. Қути яна бир қутига солинган ва у учта қизил нуқта билан белгиланган эди. Эътиборлиси, бу бутун тўпламдаги шундай рейтингга эга ягона иш[2][4].

1939-йил 28-августда юзлаб юк машиналаридан иборат колонналарда йиғиб, тайёрланган мингта сандиқ тўла қадимий артефактлар, 268 сандиқ расмлар ва яна кўп нарсаларни олиб кетишди. Шаҳар ташқарисидаги саройда санъат асарларини бомбардимон нишонларидан узоқда сақлаш учун махсус жой ҳозирланган эди. Атиги уч кун ичида 200 киши 3600 та расмни, қўшимчасига яна кўплаб чизмалар, ҳайкалтарошлар, санъат буюмлари ҳаамда қадимий осори-атиқаларни қутиларга жойлаштирди. „Медуза рафи“ каби улкан расмлар рамкаларидан олиб ташлаш ва ўраш учун жуда мўрт бўлиб, вертикал равишда ташиш керак эди. Бунинг учун Жаужард Комеди Франсездан манзарали трейлерларни қўллади. Мона Лиса тез ёрдам машинасида, тирнашлардан иложи борича хавфсиз бўлиши учун эластик осма замбилда ташилди[2][5].

Мона Лиса ҳеч қандай ортиқча белгиларсиз, барча асарларга қўйилганидан фарқли шифрланмасдан, қути таркиби таъсир ўтказмайдиган тарзда жойланди ва „МН“ ҳарфлари билан белгиланди[2][6].

Кейинчалик Жаужард асарга янги мас’ул бўлган кураторга асарнинг қайси қутида эканлигини билиш ва ундаги кодга қизил рангдаги „Л. П.0“ кодини қўшиш учун хат ёзди („ЛП“ — „Лувр расмлари“ деган маънони англатади) . Мона Лиса Луврнинг қолган коллексияси билан бирга Луара водийсидаги энг катта бино бўлган Чâтеау де Чамборд саройига эсон-омон етиб келди. У ерда асарлар сараланади ҳамда бошқа қишлоқ черковлари, музейлари ва аббатликларига ташиш учун бўлинади[2][7].

Уруш даврида

1939-йил ноябр ойида Мона Лиса Чамборддан катта форматли расмлар сақланадиган энг шимолий санъат омбори бўлган Лувини саройига олиб борилди, бу уни олға силжиб келаётган немис армиясининг қўли етмаслиги учун кўрилган чора эди. Сандиқ яна тез ёрдам замбилида, фақат бу сафар намликни доимий ушлаб туриш учун ёпилган зирҳли фургонда ташилади. Унинг ёнида куратор барча фавқулодда ҳолатларга мушукдек тайёр ҳолатда ўтириб боради. Кейинроқ ҳаво айланишининг йўқлиги уни деярли бўғиб қўйганини айтганди[2].

Уруш давридаги Франсияда хавфсизлик жуда камёб тушунча эди. Жаужард ҳамда бошқа амалдорлар логистика билан шуғулланадилар ва Франсиянинг маданий бойликларини фашистлардан, Вичидан, шунингдек, тўғридан-тўғри Франсияга қарши ҳамкорликдаги иттифоқчилар бомбаларидан узоқда сақлаш учун уруш давомида катта шахсий хавф остида қўшимча ҳаракатларни ташкил қиладилар. Мона Лиса гирдобдан узоқда қолиш учун яна беш марта ўрнини ўзгартиради[2].

Франсиянинг жанубидаги мустаҳкам аббатлик Мона Лиса ҳамда бошқа дурдона асарларни ҳимоя қилиш учун тўғри танлов деб қаралади. Аммо бир неча ой ичида сақловчилар нам муҳит расмларга зарар етказишидан хавотирланишди. Мона Лиса ва „ҳамроҳлари“ яна жанубга, Тулузадан 35 мил шимолда жойлашган Монтаубандаги Ингрес музейига кўчирилди. У ерга Мона Лиса 1940-йил 3-октябрда келди ва Монтаубан эпископларининг собиқ қароргоҳида икки йилдан кўпроқ вақт қолди. Аммо бу ерда ҳам икки марта бахциз ҳодиса юз берди: бир марта 1941-йилнинг декабрида, Лувр асарлари сақланадиган хонада шифт қандили узилиб тушганида ва бир марта 1942-йилнинг августида кучли момақалдироқ ҳам ёмғир катта сув тошқинини келтириб чиқариб, музейдаги 69 та расмни намлаган. Бахтга Мона Лиса улардан бири эмас эди[2].

Луврга қайтарилиши

1943 йил бошида Жаужард Ингрес энди хавфсиз эмас деб қўрқди. Германия 1942-йил ноябр ойида нейтрал ҳудудга бостириб кирган, музей Тарн дарёси устидаги кўприк яқинида жойлашган бўлиб, Жаужард бомбардимон учун қайноқ нишон бўлиши мумкинлигини билар эди. 1943-йил февралида Мона Лиса яна уруш давридаги сўнгги яширин майдонга, Франсия жануби-ғарбий қисмидаги Монтал биносига кўчирилди[2].

Париж 1944-йил 25-августда иттифоқчилар томонидан озод қилинди. 1945-йил 8-майда Германия сўзсиз таслим бўлди ва Европада уруш тугади. Ниҳоят, Лувр асарлари уйга қайта бошлади. Уруш пайтида фашистлар музейга қўпол муносабатда бўлишган, уни талаб кетишган, галереялари асосан бўш эди. Эвакуациядан қолган кичик қисмлар ҳамда Германияга олиб кетишдан олдин музейда сақланаётган яҳудийларнинг шахсий коллексияларидан талон-торож қилинган санъат қутилари бундан мустасно. Лувр 1945—1946-йилларда кенг қамровли реконструксия қилинди, унинг галереялари қуриб битказилгач, қисман очилди. Мона Лиса 1945-йил 16-июнда қайтиб келди[2].

Тадқиқотлар

Франсуз олими Паскал Котт Леонардо да Винcининг машҳур асари остида яширинган аёлнинг иккинчи портретини топиб, унинг ташқи кўринишини рақамли реконструксия қилганини маълум қилган. Номаълум аёл бир томонга қараб турганга ўхшайди, шунингдек, портретнинг охирги версиясидаги аёлга қараганда анча нозик ҳамда нафосатли юзига эга.[8]

Италия маданий мерос миллий қўмитаси президенти Силвано Винчети Мона Лиса кўзларида митти ҳарф ва рақамларни аниқлади. Ўнг кўз қорачиғида „ЛВ“ ҳарфлари ёки шартли равишда мусаввирнинг ўзини англатувчи „Л2“ белгиси жойлашган. Чап кўз қорачиғидаги аломатларни англаш, тушунишнинг имкони бўлмаган.[9]

Экранлаштирилиши

Иккинчи жаҳон урушидан кейин уруш даврида Мона Лиса ҳамда бошқа санъат асарларининг фашистлар томонидан излангани, яширилганлиги, олиб кетилган дурдоналар ҳам ортга қайтарилгани ҳақида бир қанча ҳужжатли ҳамда бадиий филмлар ишланган:

Йил Номи Оригинал номи Рол
2014 ф Франсия санъатининг қутқарувчиси: Мона Лиса қандай қилиб нацистлардан узоқлашган Савиоур оф Франcе’с арт: ҳоw тҳе Мона Лиса wас спиритед аwай фром тҳе Назис
2014 ф Мона Лисани қутқарган франсуз Тҳе Френчман wҳо савед тҳе Мона Лиса
2014 ф Машҳур ва номаълум Иллустре эт Инcонну
2014 ф Хазина овчилари Тҳе Монуменц Мен
2015 ф Луврни қутқарган одам ҳе Ман Wҳо Савед тҳе Лоувре

Манбалар

  1. ↑ „Мона Лиса. Беш юз йилдан бери лол қолдириб келаётган сурат“ (2018-йил 1-октябр). 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-октябр.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 [ҳттпс://www.менталфлосс.cом/артиcле/84865/ҳоw-мона-лиса-эсcапед-деструcтион-дуринг-wорлд-wар-ии „Ҳоw тҳе Мона Лиса Эсcапед Деструcтион Дуринг Wорлд Wар ИИ Ливиус Друсус“] (2016-йил 25-август). 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-октябр.
  3. ↑ „Ҳоw Франcе Ҳид тҳе Мона Лиса & Отҳер Лоувре Мастерпиэcес Дуринг Wорлд Wар ИИ“. опенcултуре.cом. Қаралди: 8-август 2023-йил.
  4. ↑ „Фиве оф тҳе Греатест Арт Савес оф Wорлд Wар ИИ“. атласобсcура.cом (2014-йил 24-январ). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2023-йил.
  5. ↑ „Дид тҳе Назис стеал тҳе Мона Лиса?“. тҳегуардиан.cом (2013-йил 12-ноябр). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2023-йил.
  6. ↑ „Ҳоw тҳе Мона Лиса Эсcапед Деструcтион Дуринг Wорлд Wар ИИ“. менталфлосс.cом (2016-йил 24-август). 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2023-йил.
  7. ↑ „Тҳе Ман Wҳо Савед тҳе 'Мона Лиса' Фром тҳе Назис“. ҳааретз.cом (2015-йил 6-март). 2023-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2023-йил.
  8. ↑ „Ревеалед: Тҳе ОТҲЕР Мона Лиса. Сеcонд портраит оф а wоман ис споттед ундер да Винcи'с мастерпиэcе“ (2015-йил 9-декабр). 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-октябр.
  9. ↑ „Леонардо да Винcининг “Мона Лиса” табассуми ортига яширилган сирли номаси“ (2017-йил 15-июл). 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-октябр.

Ҳаволалар