Monarxiya
Монархия (юнонча: монарчиа — якка ҳокимлик) — давлат бошқаруви шакли. Бунда давлат бошлиги монарх ҳисобланади. Монархиянинг 2 тури мавжуд: мутлақ (абсолют) монархия, бунда монархнинг тўла ҳокимиятини чеклайдиган биронбир давлат органи бўлмайди; конституциявий монархия, бунда монарх ҳокимияти конституция асосида амал қиладиган муайян ваколатли орган билан чекланган бўлади, яъни қонунчиликни парламент, ижро ҳокимиятини ҳукумат олиб боради. Айрим мамлакатларда давлат бошлиғи айни вақтда диний раҳбар ҳам ҳисобланади[1]
Монархия кўринишлари
- Мутлақ монархия — монарх чексиз ҳокимиятга эгалик қиладиган монархия кўриниши. Мутлақ монархияда ҳукумат ёки бошқа ҳокимият органлари фақат давлат бошлиғи бўлган монарх олдида жавобгардир, одатда парламент бўлмайди, бўлган тақдирда у маслаҳат кенгаши вазифасини бажаради, холос.
- Конституциявий монархия — монарх ҳокимияти конституция билан чекланган монархия. Конституциявий монархияда қонун чиқарувчи ҳокимият органи вазифасини парламент бажаради, бажарувчи орган эса ҳукумат бўлади. Конституциявий монархия икки хил кўринишда бўлади: дуалистик ва парламентар монархия.
- Дуалистик монархия — (лотинча: Дуалис) — монарх ҳокимияти конституция билан чекланувчи монархия, лекин шунга қарамасдан монарх ўзининг ҳокимият учун кенг ваколатларини сақлаб қолади.
- Парламентар монархия — монарх ваколатлари ўта чекланган, ҳукумат ва ҳукумат органлари монарх олдида эмас, парламент олдида жавоб беради.
- Теократик монархия — сиёсий ҳокимият диний раҳбар қўлида бўлган монархия.
Ҳозирги кундаги монархия давлатлари
Осиё
- Баҳрайн
- Бруней
- Бутан
- Иордания
- Камбоджа
- Қатар
- Қувайт
- Малайзия (сайланадиган)
- БАА (сайланадиган)
- Уммон
- Саудия Арабистони
- Таиланд
- Япония
- Белгия
- Ватикан (сайланадиган)
- Бирлашган Қироллик
- Дания
- Испания
- Лихтенштейн
- Люксембург
- Монако
- Нидерландия
- Норвегия
- Швеция
- Андорра
Океания
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |