Монетаризм (лот. монета — танга, пул) — давлатни иқтисодий бошқаришга оид иқтисодий назария ва амалий консепсия. ХХ аср нинг 50-йилларида Милтон Фридмен асос солган. М. М. Фридмен, Г. Хаберлер (АҚСҲ), О. Файт (ГФР), Ж. Рюефф (Франсия) ва бошқа асарларида ривожлантирилган. Фридмен ва унинг сафдошлари Ж. М. АГейнснинг пулсиз омиллар (мас, инвестициялар) ўрнига айнан пулли омилларни афзал кўрадилар. М. иқтисодиёт назариясидаги неолиберализм оқимига киради, таъминлаш ва иқтисодий ўсиш механизмини яратиш муаммолари билан шуғулланади ва бу механизмда асосий эъти-борни пулга қаратади.

М.га кўра, иқтисодий жараёнларда, хўжалик юритишда муомаладаги пул миқдори ва пул массаси билан товар массаси ўртасидаги алоқалар белгиловчи ўринда туради. Монетаристлар пул эмиссиясини тартибга солиш, миллий пул бирлигининг валюта курси, кредит фоизи, солиқ ставкалари ва бож тарифларини иқтисодиётга таъсир кўрсатишнинг асосий усуллари деб биладилар. Фискал сиёсат ўрнига фаол пул-кредит сиёсатини қўллаш таклиф этилади. 1963-йил Фридмен томонидан"АҚШнинг 1867—1960-йилларда пул тарихи" китоби (Анна Шварс билан ҳаммуаллифликда) босилиб чиқди. Бу китобда М. консепсияси узининг ишончли тасдиғини топди. Мазкур китобда АҚШдаги Буюк депрессиянинг асосий сабабчиси Марказий банк эканлиги курсатилган. Монетар консепсия АҚСҲ амалиётида яхши натижа берди. М. ғоялари ХХ асрнинг 80-йилларидан Ғарб мамлакатларида давлат иқтисодий си-ёсатига сингдирилди, унинг тавсиялари амалиётга жорий қилинди. АҚШда "рейгономика" (АҚСҲ президенти Р. Рейган номи билан боғлиқ) сиёсати шу тавсиялар асосида ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Натижада АҚСҲ иқтисодиёти 70-йилларда юз берган тангликдан чиқиб ривожланиш юлга утди.

Абдухалил Раззоқов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил