Мониқуэ ван Воорен (талаффузи: Мониқуэ ван Воорен; 1927-йил 25-март — 2020-йил 25-январ) белгиялик ва америкалик актриса ва раққосадир.

Ҳаёти

Мониқуэ Белгиянинг Бруссел шаҳрида туғилган бўлиб, отаси — Георге Бронз (ёки Бронзе), онаси — Лоуисе ван Воорен. Мониқуэ фигурали учиш бўйича чемпион бўлган ҳамда Белгия гўзаллик қироличаси унвонига сазовор бўлган. У фалсафа ва тилларни, жумладан инглиз, италян, франсуз, немис, испан, голланд ва юнон тилларида сўзлашишни ўрганган. 1946-йилда у илк маротаба АҚШга ташриф буюради.

1950-йилда Мониқуэ Италияда актриса сифатидаги карерасини Гианина ролида Леониде Могги томонидан суратга олинган „Томорроw Ис Тоо Лате“ кинодрамасида бошлаган. У таниқли италиялик режиссор Пер Паоло Пасолинининг „Декамерон“ филмида рол ижро этди. Бродвейда ван Воорен Жон Муррай Андерсоннинг „Алманах“ ва „Ойдаги одам“ филмларида рол ўйнаган. 60-йиллар охири-70-йиллар бошларида у Франсия, Италия ва АҚШ каби мамлакатларда суратга тушган.

Мониқуэ ван Воорен 2020-йил 28-январда Неw Ёркда 92 ёшида вафот этди[1].

Филмографияси

Йил Асл номи Ўзбекча номи
1958 Гиги Гиги
1973 Сугар Cоокиэс Шакарли печене
1957 Тен Тҳоусанд Бедроомс Ўн мингта ётоқхона
1968 Батман Батман
1959 Сундай Шоwcасе Якшанба витринаси
1987 Wалл Стреэт Wалл Стреэт (талаффузи: Уол Стрит)
1950 Томорроw Ис Тоо Лате Эртага жуда кеч
2012 Грейстоне Парк Грейстоне боғи

Манбалар

Ҳаволалар