Моний Ибн Фатак (тахминан 216 — тахминан 277) — монийяик таълимоти асосчиси. ИИИ асрнинг 30-йилларида Эрон, Ўрта Осиё, Ҳиндистонга сафар қилиб, буддизм, брахманизм ва бошқа динлар билан танишган. Кейинчалик ўз таълимотини тарғиб этган. Бу таълимотни Эрон шоҳи Шопур И қувватлаб, уни христианлик ва маҳаллий динларга қарши қўйган. М. зардушт коҳинларининг қаршилигига учраб, Эрондан қочишга мажбур бўлган. Унинг тарафдорлари Ўрта Осиё, Миср, Шарқий Туркистон (Синсзян), Рим империясининг шарқий вилоятларида кенгтарқалган. 273 йил М. Эронга қайтган, бир оз вақтдан сўнг қатл қилинган. Турли ривоятларда М.нинг ўз даврида истеъдодли наққош, рассом ҳам бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил