Монодия (юн. — яккахон хонанда қўшиғи) — 1) Юнонистонда жўрсиз ёки чолғу (кифара, авлос) журлигидаги яккахон хонанда ижроси; 2) ХВИ аср Италияда юнон драмасига таклидан юзага келган мусиқа услуби, чолғулар аккордлари журлигида яккахон хонанда куйлаши (Я. Пери, Ж. Каччини, К. Монтевердиларнинг опера ва мадригаллари; 3) кенг маънода — ҳар қандай бир овозли куй; 4) 1970-йиллардан бошлаб (шу жумладан, Ўзбекистонда) мусиқашунослар томонидан М. атамаси мусиқий тафаккур тури маъносида ҳам тушунилади. Унда гармония, полифония йўналишидаги кўп овозли мусиқадан фарқли ўлароқ овозларнинг ўзаро нисбатлари ички уйғунликка асосланади; яъни М. таркибидаги овозлар куйнинг умумий йўналишига бўйсунади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил