Monofizitlik
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Монофизитлик (юнон тилида монос-бир, пҳйсис- табиат, табиий) – Византияда христиан динидаги несториан йўналишига қарши 5-асрда вужудга келган диний таълимот бўлиб, 428-431-йилларда Константинопол патриархи Несторийнинг Исо Масих одам сифатида туғилиб, кейинчалик у худонинг ўғли, яъни мессияга айланган деган фикрига монофиситлар қарши чиқиб, улар Исо Масихда икки табиат, инсонийлик ва илоҳийлик ўзаро сингиб кетган деб ҳисоблайдилар. Монофиситлик таълимоти Византиянинг шарқий вилоятлари Миср, Сурия, Арманистон ҳудудларида тарқалиб, сиёсий сепаратизм байроғига айланди. Монофиситлар 451-йилда Халкидон собори томонидан айбланиб, кейинги даврларда армон, хабаш, копт яъни Миср ва „яковит“ яни Сурия черковларида хукмрон мавқега эга бўлдилар. Христианликдаги ортодоксал ақида ва монофиситлар ўртасидаги ўзаро келишув натижасида 7-асрда Византияда Монофелитлар таълимоти вужудга келиб, уларнинг фикрига кўра Исо Масих икки табиатга эга бўлгани билан ягона эркка ҳамда худоинсонлик қувватига эга эди деб ҳисобланади. Монофиситлик таъсири остида Шарққа кетишга мажбур бўлган несторианлар Эрон, Марказий Осиёдан Хитойгача бўлган худудларга тарқалиб, 13-асргача бу ерларда катта таъсирга эга бўлдилар. Ҳозирги даврда Эрон, Ироқ ва Сурияда несториан таълимотига эътиқод қилувчилар бор[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 302.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.