Monogeneyalar
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Моногенеялар, моногенетик сўрғичлилар, кўп сўрғичлилар (Моногенеа) — ясси чувалчанглар типига мансуб синф. Узунлиги 0,2— 3 см бўлган эктопаразитлар. Асосан, балиқлар териси ва жабраларида, баъзан сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда судралиб юрувчилар (тошбақалар) ички органларида паразитлик қилади. Танасининг кейинги қисмида ёпишувчи диски бўлиб, унда турли хил ёпишув органлари (илмоқлар, клапанларга ўхшаш сўрғичлар) жойлашган. Оғзи танасининг олдинги қисмида. Ичаги халтасимон ёки шохланган. Айириш системаси протонефридий типида, айириш тешиклари танасининг 2 ёнида. Гермафродит, қўшилув органлари бор. Тухум қўяди, баъзан тирик туғади. Одатда, наел галланмасдан кўпаяди (кўп сурғичли бақа бундан мустасно). Эркин яшовчи личинкаси 10—16 илмоқчалар билан қуролланган бўлиб, янги хўжайинни зарарлайди. 200 га яқин тури маълум. Бир қанча турлари ёш балиқларни зарарлаб, ёппасига қириб юборади. Моногенея балиқчилик хўжаликларига катта зиён келтиради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |