Монокристалл

Монокристалл — кристалл панжараси тартибли, маълум симметрияга эга (тўғри кўп ёқли), анизотроп хоссали битта кристалл. Кўпчилик қаттиқ жисмларнинг монокристаллдан фарқи шундаки, улар майда кристалл ва кристаллитлардан таркиб топган поликристаллитлардир. Монокристалл маълум температура, босим ва кимёвий таркибли суюқ, қаттиқ, газсимон моддадан ҳосил бўлади (масалан: флюорит, фторли литий ва бошқалар). Монокристалл олиш учун реактив тоза бўлиши, ташқи шароит ва температура ўзгартирилмасдан сақлаб турилиши керак.

Монокристалл моддани эритиш, эритма ҳосил қилиш, газ ва қаттиқ ҳолга келтириш жараёнлари орқали ҳосил қилинади. Бу ҳолатларни ҳосил қилиш усуллари жуда кўп бўлиб, уларни танлашда модданинг физик ва кимёвий хоссалари эътиборга олинади. Эриши қийин бўлган моддалар (молибден, волфрам)дан монокристалл олиш жуда қийин. монокристалл олишда пайдо бўлган асосий нуқсон вакансиялар ва дислокацияларсир. Монокристалл секин ҳосил қилинганида вакансия орца, тез ҳосил қилинганида дислокация ортади. Дислокация ортганида мозаик (рангдор) кристалл ҳосил бўлади. монокристалл халқ хўжалигида, радиоэлектроника, акустика, ҳисоблаш техникаси ва ҳоказо да ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил