Monologik nutq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монологик нутқ — сўзловчининг ўзига қаратилган, бошқа шахснинг тинглаш ва жавоб беришини эътиборда тутмайдиган нутқ шакли. Айрим драматик асарларда персонажнинг Монологик нутқи томошабинга қаратилган бўлади. Монологик нутқ насрий асарларда ҳам бор. Назмда эса асосий нутқ шаклларидан бири ҳисобланади. Баъзан Монологик нутқда асарнинг кулминацион нуқтаси баён этилади. Монологик нутқ учун, одатда, тузилиш ва мазмун жиҳатдан ўзаро боғлиқ, ўзига хос композицион қурилишга ва мантиқий тугалликка эга бўлган матннинг маълум бўлаги хос бўлади. Монологик нутқ оғзаки (нутқ баён қилиш) ёки ёзма (публицистика, мемуарлар, кундаликлар) шаклида ифодаланиши мумкин. Монологик нутқнинг оғзаки шаклида оҳанг (интонация) муҳим ўрин эгаллайди, ёзма Монологик нутқда эса оҳанг матннинг синтактик конструк-сиясига, мантиқий урғу тушувчи сўзларнинг жойлашиш ўрнига боғлиқ. Монологик нутқ нотиқнинг асосий нутқий шаклларидан ҳисобланади; лингво-стилистик усул бўлиб, бир қанча турлари мавжуд. Мас, таъсир қилувчи (тарғиб қилувчи) Монологик нутқ, драматик Монологик нутқ, лирик Монологик нутқ, ҳикоя қилувчи (ахборот беру вч и) Монологик нутқ Монологик нутқнинг очиқ нутқ ва ички нутқ каби кўринишлари мавжуд; очиқ Монологик нутқда персонаж ўз нутқини овоз чиқариб баён этади; ички Монологик нутқда монолог персонажнинг ички нутқи, ўйлари шаклида намоён бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |