Монометаллизм (моно... ва металл) — бир металл умумий эквивалент ва пул муомаласининг асосини ташкил этадиган пул тизими. М.да му-омалада бўлган тангалар ва қиймат белгилари (қоғоз пуллар) қимматбаҳо металларга алмаштирилади. ХИХ аср охиридан янги олтин конларининг очилиши билан кўпгина мамлакатлар бирин-кетин олтинга асосланган пул тизимига ўтдилар ва М. биметаллизм ўрнини эгаллади. ХХ асрниннг 70-йилларидан деярли барча давлатларда олтин М. олтин валюта стандарти билан алмаштирилди (қаранг Ямайка битими)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил