Моноплакофоралар (Мопоплаcопҳора) — чиғанокли моллюскаларнинг энг тубан тузилган синфи. Қазилма ҳолда Кембрийдан Девонгача учрайди. Биринчи тирик вакили нео-пилина 1952-йилда топилган. Ҳозир 8 тури маълум. Танаси қалпоқчага ёки ясси спиралга ўхшаш чиғаноқ билан қопланган. Мантия бўшлиғида 1 жуфтдан 8 жуфтгача бўлган мускуллар жойлашган. 5—6 жуфт пацимон жабралари қорин томондаги мантия эгатчаларида жойлашган. Буйраклари 6 жуфт. Юраги 2 тадан қоринча ва бўлмачадан иборат. Қон айланиш системаси туташмаган. Мувозанат сакдаш органи бор. Айрим жинсли, жинсий безлари жуфт. Сув тубида 200–700 м чуқурликда учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил