Monopol renta
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Монопол рента — кўчмас мулк эгаларининг ўз мулкини ижарага беришдан оладиган даромади; ижара ҳақи шакли. Монопол рентани ер ва бошқа кўчмас мулк — бинолар, иншоотлар, турар жой ва турли хўжаликлар беради. Монопол рентанинг асосий манбаи мулкни ишлатувчи (ижарага олувчи) топадиган даромад ҳисобланади. Бу даромадга мулкни ишлатувчига тегадиган даромад ва мулк эгасига тегадиган даромад бўлинади. Аммо Монопол рентани ҳар қандай мол-мулк эмас, балки ноёблиги билан бошқалардан фарқланувчи ва қўшимча наф келтирувчи мол-мулк ҳосил этади. Масалан, эп ҳосилдорлигининг юқори бўлиши; ер ости ва ер устидаги табиий бойликларни қазиб олишга кетадиган сарф-ҳаражатнинг камлиги, коммуникация билан таъминланганлиги, географик қулай жойлашуви, қурилган бино-иншоотларнинг экологик тоза зонада бўлиши ва бошқа Мазкур ноёблик кўчмас мулкка бўлган талабни оширади, ижара ҳақини бошқаларникидан юқори қилади. Бунда реал ижара ҳақи одатдаги ижара ҳақига устама (ноёблик ҳақи)ни қўшиб қисобланади. Кўчмас мол-мулкнинг ноёблиги абадий эмас, вақт ўтиши билан ўзгаради. Шунга кўра, Монопол рента бир ҳосил бўлса, бир йўқолиб туради. Мас, ерда бой қазилмалар топилганда Монопол рента вужудга келади, улар ишлатиб бўлингач, ернинг нафлилиги қолмайди, натижада Монопол рента йўқолади.
Хидирназар Аллақулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |