Monopolistik raqobat
Монополистик рақобат — бу кўпгина сотувчилар ўхшаш бўлган, аммо бир хил бўлмаган товарларни таклиф қилувчи бозор тури ҳисобланади[1][2]. Монополистик рақобат ва монополия номлари ўхшаш ҳисобланса-да, амалда бу икки рақобат тури кескин фарқ қилади. Бундай рақобат тури дастлабки қарашда соф рақобатлашган элементларига эга бўлса-да, номукаммал рақобатлашган бозорлар(монополлашган бозор) турига киради. Монополистик рақобатда ҳам фаолият юритувчи фирмалар нисбатан кўп, янги фирмаларни бозорга кириб келиши ёки унда ҳаракат қилувчи фирмаларнинг ундан чиқиб кетишида кичик чекловлар мавжуд. Лекин, бу рақобат тури барибир эркин бозордан фарқ қилади. Фарқи шундаки, монопол рақобатлашган бозордаги маҳсулот табақалашган, яъни бир хил эҳтиёжни қондирувчи товарни ҳар бир фирма ўзига хос равишда ишлаб чиқариб сотади ва унинг маҳсулоти бошқа фирмаларнинг маҳсулотидан сифати, кўриниши, хизмат кўрсатиш тури, услуби, фойдаланилган материаллари ва бренди билан фарқ қилиши мумкин. Товарнинг дифференсиаллашуви деганда бозорда сотиладиган товарни турли хиллиги, ягона қолипда эмаслиги тушунилади. Ҳар бир фирма ўз маҳсулот маркасига эга бўлгани сабабли маълум даражада бозор ҳокимиятига эга бўлади. Масалан, ҳар бир шаҳарда фаст фоодлар, ресторанлар ва нон маҳсулотлари(хусусан, пишириқлар) сотадиган жойлар бор. Бу иқтисодий субектлар деярли бир турдаги эҳтиёжни қондирувчи турли-хил маҳсулотни сотади. Тошкент шаҳридаги Феэд Уп, Оқ-Тепа Лаваш ва Эвос каби фаст фоодлар ўхшаш менюга (лаваш, бургер, картошка фри ва бошқа истеъмол товарлари) эга бўлса-да, шакл, таъм, хизмат кўрсатиш ва нархига кўра оз бўлса-да фарқ қилади.
Тарих
1933-йилда америкалик иқтисодчи Эдwард Ҳастингс Чамберлин ўзининг „Монополистик рақобат назарияси“ асарида янги рақобат тури — монополистик рақобат ҳақида сўз юритади. Унинг фикрича реал бозор турлари айнан рақобатлашган бозор ва монополия оралиғидаги чегарада фаолият юритишади. Кейинчалик 1977-йилда эса Авинаш Камалакар Дихит ва Жосепҳ Эугене Стиглитз монополистик рақобатни ҳозирги кўринишига олиб келган ҳаммуалифдаги мақолалари чиқади. Бу модел кейинчалик Дихит-Стиглитз модели номини олди[3]. Лекин Мичаэл Портер томонидан билдирилган асосий назарияга кўра, исталган маҳсулот ҳеч бўлмаса бир гуруҳ истеъмолчилар томонидан „ўзгача“ деб қабул қилинади. Шу сабабли уларни фикрига қараб дифференсиаллик даражаси аниқланади. 1986-йилда Мертон Ҳоwард Миллер томонидан маркетинг ва инновацияни дифференсиаллашувнинг асосий 2 стратегияси деб номлашни таклиф қилди. 1988-йилда эса Ҳенрй Минтзберг аниқ ва кенг категорияларни таклиф қилди: сифат, дизайн, имидж ва нарх[4].
Хусусиятлари
Умумий хусусиятлар
Монополистик рақобатга эга бозор қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
- Фирмалар бир товарнинг турли хил варианти ҳисобланувчи, субститутлик даражаси юқори ҳисобланувчи, маҳсулотларини сотади ва бир-бири билан рақобатлашади (субститут товарларнинг нархга кўра эластиклиги юқори бўлади);
- Бозорга янги фирмаларни кириши ва фаолият кўрсатиши, бозордан чиқиши деярли чекланмаган[5];
- Бозорда кўпгина фирмалар фаолият кўрсатади ва уларнинг ҳар бири товарга ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулотининг хусусиятларига кўра товарга бўлган бозор талабининг бир қисмига эга бўлишади;
- Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг бозордаги ҳолатдан хабардор эмаслиги ёки ахборотнинг етарли эмаслиги(ахборотнинг асимметрик тақсимланиши)[6];
- Фирмалар ўз маҳсулотларига нарх белгилашда ва сотиш ҳажмини аниқлашда эркин қарор қабул қила олишади. Масалан, исталган фирма товарининг эластиклик даражасига кўра ўз маҳсулоти нархини ёки ошириб ёки камайтириб қўшимча фойда олиши мумкин. Айтайлик, эластиклик 5 га тенг бўлган шароитда агар фирма ўз маҳсулоти нархини 10 фоизга туширса унинг маҳсулот сотиш ҳажми 1,5 баробарга ошади ва ошиш алоҳида бир фирма ҳисобидан эмас, балки кўп фирма ҳисобидан сотилади, шу сабабли бу нарх сиёсати кўплаб фирмаларга сезиларли бўлмаган тарзда зарар етказиши мумкин. Агар соф рақобатлашган бозорда фирма нархни ўзгартира олмаса, монополистик рақобат шароитида фирманинг нарх сиёсати кичик чегаралар остида кечади: агар фирма нархни керагидан ортиқ оширса, ашаддий мижозлар ҳам рақобатчиларга кетиши, ҳаддан зиёд туширса(яъни жуда кўп ишлаб чиқарса) ўсувчи харажатлар функсияси зарар келтириши, зарар келтирмаган тақдирда бир бирллик маҳсулот нархи унинг таннархи (АТC) дан ҳам пасайиб кетиши мумкин.(Шуни ёдда тутиш керакки, бундай ҳолатда фирмалар келишиб иш кўрмаслиги керак)
Фирмаларнинг ўзаро рақобатлашиш хусусиятлари
Монополистик рақобатда бозордаги фирмалар жуда кўплиги сабабли нархлар жанги ўтказиш ҳолатлари деярли кузатилмайди. Фирмалар бу ерда маълум миқдорда нархга таъсир ўтказа олишса-да (приcе-такер фирмалар), бу таъсир кучсиз ҳисобланади. Шу сабабли, фирмалар нархга боғлиқ бўлмаган қуйидаги омиллар ёрдамида рақобат қилишади:
- Маҳсулот хусусиятларини ўзгартириш;
- Аввалги эҳтиёжларни қондириш учун дифференсиаллашган маҳсулот ишлаб чиқариш;
- Сервис даражалари ва содиқлик дастурлари ёрдамидаги рақобат;
- Реклама, аксия ва чегирмалар ёрдамидаги рақобат.
Монополистик рақобатнинг бошқа рақобат турларидан фарқи
| Бозор структураси | Фирмалар сони | Монопол ҳукумати даражаси | Талабнинг эластиклиги | Товар дифферисиаллашуви | Иқтисодий фойда кўриши | Самарадорлиги | Фойдани максималлаштириш шарти | Нарх шаклланиши |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мукаммал рақобат | Чексиз | Йўқ | Абсолют эластик | Йўқ | Ҳа/Йўқ (Қисқа/Узоқ) | Ҳа | П=МР=МC | Нархни олувчи |
| Монополистик рақобат | Кўп | Кам | Кучли эластик (узоқ муддатда) | Кучли | Ҳа/Йўқ (қисқа/узоқ муддатда) | Йўқ | МР=МC | Нарх шакллантирувчи |
| Олигополия | Кам | Нисбатан кучли | Эластик | Мавжуд | Ҳа | Йўқ | МР=МC | Нарх шакллантирувчи |
| Монополия | Битта | Кучли | Нисбатан ноэластик | Абсолют (чунки ягона маҳсулот) | Ҳа | Йўқ | МР=МC | Нарх шакллантирувчи |
Монополистик рақобатда фирма мувозанати
Қисқа муддатли оралиқда фирма мувозанати
Фирма маҳсулоти дифференсиал бўлгани, товар ҳажми маълум миқдорда умумий бозор талабига таъсирга эга эканлиги учун унинг талаб чизиғи АР(Авераге Ревенуэ, ўртача даромад) пастга ётиқ йўналган. Бу ерда АР фақатгина ягона фирма товарига бўлган талаб, бозор талаб чизиғи бир фирма нарх сиёсати туфайли бундай ўзгармайди. Фирма фойдасини максималлаштириш чекли(маржинал) харажатлар чекли(маржинал) даромадларга тенг бўлганда амалга ошиши сабабли (МC=МР), Қс ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш фойдани максималлаштиради. Мувозанат нарх Пс фирманинг талаб чизиғи орқали аниқланади. Мувозанат нарх ўртача харажатдан катта бўлгани учун фирма иқтисодий фойда олади ва бу фойда расмда штрихланган тўртбурчак орқали тасвирланган. Монополистик рақобатга эга бозорда фирма фойда кўрган тақдирда ўз ишлаб чиқариш ҳажмини МC=МР гача етказишни истайди, шу сабабли ишлаб чиқарилувчи товар ҳажмини оширади[8] (1.1-расм).
| Ишлаб чиқариш ҳажми (Қ) | Нарх § | Умумий даромад (ТР) | Чекли даромад (МР) | Умумий харажатлар (ТC) | Чекли харажат (МC) | Фойда (π) |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 0 | 5,25 | 0,00 | 0,00 | 3,00 | 0,00 | −3,00 |
| 1 | 5,20 | 5,20 | 5,20 | 8,85 | 5,85 | −3,65 |
| 2 | 5,15 | 10,30 | 5,10 | 12,30 | 3,45 | −2,00 |
| 3 | 5,10 | 15,30 | 5,00 | 14,55 | 2,25 | 0,75 |
| 4 | 5,05 | 20,20 | 4,90 | 16,20 | 1,65 | 4,00 |
| 5 | 5,00 | 25,00 | 4,80 | 18,45 | 2,25 | 6,55 |
| 6 | 4,95 | 29,70 | 4,70 | 21,90 | 3,45 | 7,80 |
| 7 | 4,90 | 34,30 | 4,60 | 27,75 | 5,85 | 6,55 |
| 8 | 4,85 | 38,80 | 4,50 | 38,40 | 40,65 | 0,40 |
| 9 | 4,80 | 43,20 | 4,40 | 56,25 | 17,85 | −13,05 |
| 10 | 4,75 | 47,50 | 4,30 | 83,70 | 27,45 | −36,20 |
Жадвалдан кўриш мумкинки, ишлаб чиқариш энди бошланганида ишлаб чиқариш ресурслари камлиги ва доимий харажатларнинг катталиги сабабли фирма зарар кўради. Кейин эса ишлаб чиқаришнинг ўсувчи ишлаб чиқариш қонунига асосан, чекли харажатлар камайиб боради[9]. Ишлаб чиқариш 6 га етганидан сўнг чекли нафлиликнинг камайиш қонуни амал қилиб, чекли харажатлар чекли даромаддан ошади ва умумий фойда камаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида исталган рационал фирма ишлаб чиқаришни айнан фойда максимал бўлганида тўхтатади. Иқтисодчилар фикрига кўра, Совет социалистик республикалари иттифоқида айнан самарасиз ишлаб чиқариш модели, фойда эмас, балки ишлаб чиқарилган маҳсулот, банд бўлган ишчилар сони муҳим бўлгани учун қисқа муддатли оралиқда бундай фирмалар ҳар томонлама самарасиз ҳисобланган[10].
Жадвалдан кўриш мумкинки, ишлаб чиқариш энди бошланганида ишлаб чиқариш ресурслари камлиги ва доимий харажатларнинг катталиги сабабли фирма зарар кўради. Кейин эса ишлаб чиқаришнинг ўсувчи ишлаб чиқариш қонунига асосан, чекли харажатлар камайиб боради[11]. Ишлаб чиқариш 6 га етганидан сўнг чекли нафлиликнинг камайиш қонуни амал қилиб, чекли харажатлар чекли даромаддан ошади ва умумий фойда камаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида исталган рационал фирма ишлаб чиқаришни айнан фойда максимал бўлганида тўхтатади. Иқтисодчилар фикрига кўра, Совет социалистик республикалари иттифоқида айнан самарасиз ишлаб чиқариш модели, фойда эмас, балки ишлаб чиқарилган маҳсулот, банд бўлган ишчилар сони муҳим бўлгани учун қисқа муддатли оралиқда бундай фирмалар ҳар томонлама самарасиз ҳисобланган[12].
Узоқ муддатли оралиқда фирма мувозанати
Маълумки вақт ўтгани сари фойда келтирувчи бўлган тармоққа интилувчи фирмалар кўпаяди. Айнан шу сабабли қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи фермер хўжалиги биринчи йил шартли 600 млн. сўм фойда олган бўлса, бундан хабар топган тармоқдан ташқаридаги фирмаларнинг(улар одатда барча керакли ишлаб чиқариш ресурсларига эга бўлишади) ҳаддан зиёд таклиф этилган товарлари оқибатида тармоқдаги фирмалар энди камроқ фойда кўришади ёки фойда кўришмайди ёки зарар кўришади. Шу сабабли бозорга кирган қўшимча ўринбосар товарга эга ишлаб чиқарувчилар ёки бозор талабидан улуш олиш учун қўшилган фирмалар аввал бозорда фаолият юритган фирмаларнинг талаб чизиғидаги мижозларни ўзлаштиришади. Шу сабабли ҳам 1.2-чизмадаги талаб чизиғи пастга ва чапга сурилади, бозордаги мувозанат нарх ҳам шу сабабли пастлайди. Узоқ муддатли оралиқда фирмалар иқтисодий фойда кўришмайди, барча нормал фойда кўради. Агар тармоқдаги фирмалар сони жуда кўп бўлса ҳаттоки зарар кўришади ва фақатгина АВC<П бўлган фирмаларгина (яъни сотаётган товар нархи ўртача ўзгарувчан харажатлардан юқори бўлган ҳолатда) тармоқда фаолият юрита олишади[13][14].
| Ишлаб чиқариш ҳажми (Қ) | Нарх § | Умумий даромад (ТР) | Чекли даромад (МР) | Умумий харажатлар (ТC) | Чекли харажат (МC) | Фойда (π) |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 0 | 5,25 | 0,00 | 0,00 | 3,00 | 0,00 | −3,00 |
| 1 | 5,20 | 5,20 | 5,20 | 13,00 | 13,00 | −7,80 |
| 2 | 5,15 | 10,30 | 5,10 | 16,00 | 8,00 | −5,70 |
| 3 | 5,10 | 15,30 | 5,00 | 19,50 | 6,50 | −3,80 |
| 4 | 5,05 | 20,20 | 4,90 | 22,00 | 5,50 | −1,80 |
| 5 | 5,00 | 25,00 | 4,80 | 25,75 | 5,15 | −0,75 |
| 6 | 4,95 | 29,70 | 4,70 | 29,70 | 4,95 | 0,00 |
| 7 | 4,90 | 34,30 | 4,60 | 40,95 | 5,85 | −6,65 |
| 8 | 4,85 | 38,80 | 4,50 | 60,00 | 7,50 | −22,20 |
Узоқ муддатли оралиқда фирмаларнинг асосий мақсади тармоқда қолиш ҳисобланади. Шу сабабли ҳам фирмалар МC=МР бўлгунича ёки энг минимал зарар келтирувчи ишлаб чиқариш ҳажмида ишлаб чиқаришни тўхтатишади. Узоқ муддатли оралиқда исталган ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш мумкин бўлса-да, тармоққа кириш учун тўсиқларнинг жуда камлиги фойдани нолга тенглаштиради. Агар қандайдир сабабларга кўра бозорда нарх ўртача ўзгарувчан харажатлардан кичик бўлса, бундай шароитда ҳеч қандай фирма бу тармоқда фаолият юритмайди (нархлар жанги бундан мустасно). Узоқ муддатли оралиқда масштабдан ижобий самара ишлаганлиги сабабли СССР иқтисодиёти шиддат билан ўсади, аммо кейинчалик турли салбий омиллар сабабли масштабдан салбий самара ишлай бошлади. Буни СССР иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот 1980—1991-йиллар оралиғида аввал секинлашгани, кейинчалик фақат пасайганлиги буни исботлайди[15] (Солоw моделида аниқроқ шарҳ берилган)[16].
Амалий мисол
Монополистик рақобат шароитида маълум фирманинг маҳсулотига талаб функсияси берилган Қ=60-П. Фирманинг харажатлар функсияси ТC=40+5Қ². Фирманинг максимал фойда олишини таъминловчи монопол кучга эга ишлаб чиқариш ҳажми топилсин. Белгиланувчи нарх ва фойда топилсин[17].
Ечиш:
1) ТР = 60*Қ-Қ² , бундан МР = 60-2Қ
2) Чекли харажат топилади. Бунда умумий харажатлар(Тотал Cост=ТC) дан олинган ҳосила чекли харажатга тенг бўлади(Маргинал Cост=МC):
МC=ТC'=10Қ ва фойдани максималлаштириш шартига кўра ёзилади.
10Қ=60-2Қ бундан ишлаб чиқариш ҳажми Қ=5. Товар нархи П=60-5=55
3) Максимал фойда аниқланади.
ТР (5)=275; ТC(5)=165; Фойда П(5)=110
Муаммолари
Монополистик шароитида фаолият юритувчи фирмалар самарасиз фаолият юритишади, чунки одатда нарх сиёсатини назорат қилишга сарфланадиган харажатлар айнан шу назорат қилишдан келадиган даромаддан кўпроқ ҳисобланади. Бундан ташқари монополистик ҳокимиятга эга фирма ишлаб чиқаришини чекли харажат чекли даромадга тенг бўлганда тўхтатади. Ваҳоланки, бунда ўртача умумий харажатлар ҳали минимал нуқтага етмаган бўлади. Мукаммал рақобатдан фарқли равишда монополистик рақобат шароитида ишлаб чиқарувчи фойда олсада, жамият фаровонлиги бу ҳолатда камаяди. Бундан ташқари дифференсиал товарлар истеъмолчи эҳтиёжини яхшироқ қондиргани учун жамият учун манфаатли мукаммал рақобатдан кўра монополистик рақобат афзал кўрилади[18].
Бошқа муаммо эса монополистик рақобат рекламани ривожлантиришидадир. Албатта, макроиқтисодий даражада бу муаммо сифатида кўрилмас, аммо микроиқтисодиётда, хусусан исте'молчи танлови назарияси, иқтисодий фойда ва алтернатив харажатлар боғлиқ муаммоларда бу ҳал қилиниши керак бўлган муаммо ҳисобланади. Рекламанинг монополистик рақобат шароитида ишлашининг иккита йўли мавжуд. Яъни, реклама фирманинг қабул қилувчи талаб чизиғини ноэластикроқ қилиши мумкин ёки реклама орқали фирма товарларига талаб ортади. Икки ҳолатда ҳам фирма ёки кўпроқ товар сотади, ёки нархни ўзи учун фойдали даражагача оширади, ёки иккала ҳолат ҳам амалга ошиб барибир фирма фойдаси ошади. Бу фирмага ўз савдо белгисини яратишга имконият беради. Реклама истеъмолчиларга рационал омилларга таяниб эмас, балки фақатгина уни номи сабабли кўпроқ харажат қилишга ундайди. Реклама ҳимоячилари эса савдо белгиси истеъмолчиларга ишончлилик белгиси ҳисобланиши ва керакли товарни топишга бўлган ахборот харажатларини камайтиришини айтишади. Лекин, бу ҳолат мураккаброқ. Монополистик рақобатга эга бозорда аниқ ахборотга эга бўлиш ва уни қайта ишлашнинг ўз харажатлари мавжуддир. Монопол бозорда фақатгина 1 фирма мавжудлиги сабабли ахборот харажатлари паст. Мукаммал рақобатда жуда кўп фирмалар бўлса-да, товарлар бир хиллиги сабабли бу ҳолатда ҳам ахборот харажатлари нисбатан паст. Аммо монополистик бозорда фирмалар кўплиги ва товарлар бир-биридан фарқ қилиши сабабли рационал истеъмолчи жуда кўп сонли брендларни ўрганиши керак. Кўпгина ҳолларда энг яхши брендни топишга кетган харажатлар ана шу энг яхши бренддан олинган фойдага қараганда кўпроқ бўлади. Оқибатда истеъмолчи зарар кўради. Истеъмолчилар реклама орқали нафақат реклама қилинаётган брендни баҳолаш учун, балки бошқа истеъмолчилар эътибор бермаган бошқа шундай брендлар борлигини аниқлашга уринишади[19].
Манбалар
- ↑ Кругман, Паул; Обстфелд, Мауриcе. Интернатионал Эcономиcс: Тҳеорй анд Полиcй. Аддисон-Wеслей, 2008. ИСБН 978-0-321-55398-0.
- ↑ Поиэсз, Тҳео Б. C. (2004). „Тҳе Фреэ Маркет Иллусион Псйчологиcал Лимитатионс оф Cонсумер Чоиcе“ (ПДФ). Тиждсчрифт воор Эcономиэ эн Манагемент. 49-жилд, № 2. 309–338-бет.[сайт ишламайди]
- ↑ „Монополистиc cомпететион | Британниcа“.
- ↑ Беcерра, Мануэл; Санталó, Жуан; Силва, Росарио (23 Марч 2012). „Беинг беттер вс. беинг дифферент: Дифферентиатион, cомпетитион, анд приcинг стратегиэс ин тҳе Спаниш ҳотел индустрй“ (ПДФ). Тоурисм Манагемент. 34-жилд, № Элсевиэр. 72-бет. дои:10.1016/Ж.ТОУРМАН.2012.03.014. С2CИД 6108921.
- ↑ Ганс, Жошуа; Кинг, Степҳен; Стонеcаш, Робин; Манкиw, Н. Грегорй. Принcиплес оф Эcономиcс. Тҳомсон Леарнинг, 2003. ИСБН 0-17-011441-4.
- ↑ Ҳирсчей, М.. Манагериал Эcономиcс, Рев., Форт Wортҳ: Дрйден, 2000 — 443-бет. ИСБН 0-03-025649-6.
- ↑ Гоодwин, Н.; Нелсон, Ж.; Аcкерман, Ф.; Wеисскопф, Т.. Миcроэcономиcс ин Cонтехт, 2нд, Шарпе, 2009 — 289-бет. ИСБН 978-0-7656-2301-0.
- ↑ Б.Т.Салимов, М.С.Юсупов. Микроиқтисодиёт-2. Дарслик. -Т.: „Инновацион ривожланиш нашриётматбаа уйи“, 2021 — 296 б.
- ↑ Смитҳ, А. „Боок И. Оф тҳе Cаусес оф Импровемент ин тҳе Продуcтиве Поwерс оф Лабоур, анд оф тҳе Ордер Аccординг то Wҳич Иц Продуcе Ис Натураллй Дистрибутед амонг тҳе Дифферент Ранкс оф тҳе Пеопле“, . Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс. Университй Пресс; Тҳомас Нелсон анд Петер Броwн, 1827.
- ↑ „Wҳй-УССР-cоллапсед-эcономиcаллй | Инвестопедиа“.
- ↑ Смитҳ, А. „Боок И. Оф тҳе Cаусес оф Импровемент ин тҳе Продуcтиве Поwерс оф Лабоур, анд оф тҳе Ордер Аccординг то Wҳич Иц Продуcе Ис Натураллй Дистрибутед амонг тҳе Дифферент Ранкс оф тҳе Пеопле“, . Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс. Университй Пресс; Тҳомас Нелсон анд Петер Броwн, 1827.
- ↑ „Wҳй-УССР-cоллапсед-эcономиcаллй | Инвестопедиа“.
- ↑ Перлофф, Ж.. Миcроэcономиcс Тҳеорй & Апплиcатионс wитҳ Cалcулус. Бостон: Пеарсон, 2008 — 483-бет. ИСБН 978-0-321-27794-7.
- ↑ Стафф, Инвестопедиа „Монополистиc Cомпетитион Дефинитион“ (эн). Инвестопедиа. Қаралди: 2020-йил 1-ноябр.
- ↑ Совиэт Унион Эcономй 1991. Всемирная книга фактов ЦРУ, 1992.
- ↑ Аcемоглу, Дарон „Тҳе Солоw Гроwтҳ Модел“, . Интродуcтион то Модерн Эcономиc Гроwтҳ. Принcетон: Принcетон Университй Пресс, 2009 — 26–76-бет. ИСБН 978-0-691-13292-1.
- ↑ Салимов Б.Т., Мустафакулов Ш.И., Юлдашев Ғ.Т., Султанов Б.Т. „Микроиқтисодиёт“. Масалалар тўплами. — Тошкент: Иқтисодиёт, 2018-йил. — 206 бет
- ↑ „Wҳат'с со бад абоут монополй поwер?“ (эн-УС). www.cбснеwс.cом. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.
- ↑ Антонй Давиэс & Тҳомас Cлине (2005). „А Cонсумер Беҳавиор Аппроач то Моделинг Монополистиc Cомпетитион“. Жоурнал оф Эcономиc Псйчологй. 26-жилд, № 6. 797–826-бет. дои:10.1016/ж.жоэп.2005.05.003.