Monopsoniya
Монопсония — тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. Бунга Асакадаги автомобил заводи яққол мисол бўла олади. Мазкур йирик корхона мамлакатимиздаги енгил автомобилларни ишлаб чиқаришда зарур бўлган кўплаб эҳтиёт ва бутловчи қисмларни уларнинг нисбатан майда ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олишда яккаҳукмронлик мавқеига эга.
Монопсония (моно... ва юн. опсониа — сотиб олмоқ) — бозор ҳолати, бозорда харидорнинг ҳукмрон мавқега эга бўлиши. М.да бир нечта сотувчилар ва бир йирик харидор иштирок этади. Бозорда харидор ўз ҳукмини ўтказиб, етакчи мавқени эгаллайди, харид ҳажмини камайтириб, ишлаб чиқарувчиларни нархни пасайтиришга мажбур этади. Аксарият ресурелар бозорида пайдо бўлади (ишлаб чиқарувчи ютуғи харидор-истеъмолчига ўтади). Ресурсларни давлат қатъий нархларда харид этганда, давлат буюртмаларида ҳам М. вужудга келади. Мас, давлат авианосец, космикракета объектлари каби қиммат ва мураккаб қурол-аслаҳалар харидори бўлади. Бу ҳолда олдисотди битишувчи томонлар учун келишувнинг нархини ҳам ўз ичига оладиган, ўзаро мажбуриятларини назарда тутадиган контрактлар — битимлар бўйича амалга оширилади. Кенг маънода — нархлар шаклланишига харидорлар, товар ва хизматлар истеъмолчилари ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган барча бозорларга нисбатан қўлланади.[1]
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |