Monorels yoʻl
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монорелс йўл - йўналтирувчи балкаси (монорелси) битта таянчда ёки эстакадада жойлашадиган транспорт тизими; йўловчилар тушган вагонлар ва кж ортилган вагонеткалар осма (якка) релс бўйлаб ҳаракатланади. Монорелс йўлнинг вагонлар монорелснинг устида ва остида ҳаракатланадиган хиллари бор (раем). Йўловчилар Монорелс йўл — электр юритма, пневматик ёки резиналанган йўналтирувчи ғилдираклар билан таъминланади. Шовқинсиз ҳаракатланади. Вагонларга 120—140 киши сиғади. Тезлиги 240 км/ соатгача боради. Юк Монорелс йўл — саноат корхоналарида саноат транспорт воситаси (сех ичида ва сехлараро) сифатида ишлатилиб, бир неча км гача узунликда бўлиши мумкин. Бунда ҳаракат, юкларни ортиш ва тушириш ишлари автоматик бошқарилади. Вагонеткаларнинг юк кўтарилувчанлиги — 0,2 — 2т (баъзан, 5 т), тезлиги — 2–4 км/соат. Нисбатан юқори тезликка эришиш мумкинлиги, ҳаракатдаги хавфеизлиги, йўлни қисқа йўл бўйича ўтказиш мумкинлиги, йўл ётқизишнинг жой танламаслиги, металл кам сарф бўлиши ва энергия юқори тежалиши, тўла автоматлаштириш имкони борлиги туфайли Монорелс йўл саноатда ишлатиладиган, шаҳарда, шаҳар атрофида қатнайдиган транспортнинг ривожланган тури ҳисобланади. Шаҳарлараро қатновда ҳаво ёстиғидан фойдаланиб ҳаракатланиш қўлланади. Монорелс йўл Германия, АҚСҲ, Франсия, Япония, Швейсария, Канада, Италия ва бошқа мамлакатларда қурилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |