Monosaharidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моносахаридлар - органик бирикмалар, углеводларнинг асосий гуруҳларидан бири. Таркибида гидроксил гуруҳлари, алдегид гуруҳи (алдозалар) ёки кетогуруҳ (кетозалар) бўлади. Умумий формуласи CнҲ2нОн (бу ерда п=3+9). Занжиридаги углерод атомларининг сонига қараб М., одатда, қуйи М. (занжирида 3 ва 4 та углерод атоми бўлган) триозалар (С3Н6О3) ва тетрозалар (С4Н8О4), оддий М. пентозалар (С5Н10О5) ва гексозалар (С6Н|2О6), юқори М. гептозалар (С7Н|4О7), октозалар (C8ҲИ6ОС), нонозалар (C,Ҳи8О9)ра бўлинади. Булардан, гексозалар (мас, глюкоза, галактоза, манноза, фруктоза) ва пентозалар (арабиноза, ксилоза, рибоза ва бошқалар) муҳим. М. сувда яхши, спиртда оз эрийди, эфирда эса эримайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар организмида эркин ҳолда ва полисаҳаридлар, глюкозидлар ҳолида кўп учрайди. М., айниқса, фосфор эфирлари (гексозодифосфат, гексозомонофосфат) ҳолида организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, энергетик жараёнларда, шунингдек, углевод ва бошқа мураккаб бирикмалар синтезида қатнашади. М., асосан, полиса-ҳаридларни гидролизлаб олинади. М. ва уларнинг ҳосилалари, мас, глюкоза, фруктоза озиқ-овқат саноатида ва тиббиётда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |