Monotsitlar
Qiyofa

Моноцитлар (юнонча: μονος [моно] — бир ва κύτος — ҳужайра) — донасиз лейкоцитлар агранулоцитларнинг бир тури. Кўмикнинг бошланғич ўзак ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Моноцитлар периферик қон таркибидаги энг катта ҳужайра, унинг ҳажми 12—20 мкм. Ядроси протоплазмага нисбатан катта, овалсимон, кўпинча "тақа" кўринишида, ранги (нейтрофил лейкоцитлар ва лимфоцитларникига нисбатан) очроқ; протоплазмаси лейкоцитларнинг зангори, оч кўк рангига қараганда оч. Протоплазмада бир неча вакуолалар бўлиб, улар ҳужайра ядроси атрофида жойлашган. Соғлом одам қонида Моноцитлар лейкоцитларнинг 3—10% ини ташкил қилади. Моноцитлар фагоцитоз қилиш хусусиятига эга ва қондан тўқимага ўтганда макрофагларта айланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |