Монсонит (Италиядаги Монсони тоғи номидан) — кристалли магматик тоғ жинси; тахминан тенг миқдордаги калийнатрийли дала шпати (ортоклаз ва Лабрадор) ва темирли магнезиал минераллардан тузилган. Монсонитнинг нордонроқ хилларида озроқ миқдорда кварс бўлади. Таркибидаги минералларнинг нисбатига кўра, монсонитли жинслар габбро ва сиенит оралиғида бўлади. Текстураси, асосан, массивли. Ранги кулранг, кулранг-пушти. Қорамтир минерал бўйича авгитли, биотитли ва ҳоказо бўлади. Физикавий хоссаси диоритга яқин монсонитлар зич, йирик донадор жинс сифатида алоҳида массивларни ҳосил қилади. Мураккаб таркибли интрузивлар тузилишида иштирок этади. Монсонитнинг порфирли турлари Ўзбекистонда Қурама тоғларида учрайди. Хорижда Украина, Россий Федерацияси (Байкал атрофида), Италия, Норвегиява бошқа мамлакатларда бор. Жилоланувчи турларидан қурилиш материали сифатида фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил