Монтбланc – ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори. 1906-йилда Берлинда ташкил этилган ва ҳозирда Гамбург шаҳрида жойлашган. Компания ўзининг ҳашаматли, премиум синфига мансуб ручкалари билан машҳур, шунингдек, сумкалар, турли-хил кичик чарм буюмлар, атир ва соатлар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади. 1993-йилдан бери Монтбланc Швейцариянинг Ричемонт ҳолдинги аъзоси ҳисобланади[3].

Монтбланc Интернатионал ГмбҲ
Собиқ номи
  • Симплизиссиумус-Фüллҳалтер (1906-1907)
  • Симпло Филлер Пен Cо. ГмбҲ (1907-1934)
Тури Шўба корхонаси
Тармоғи Ҳашаматли товарлар
Эгаси Ричемонт[2]
Қачон асос солинган 22-март, 1906-йил (120 йил аввал) (1906-03-22) Берлин, Германй
Раҳбарият Ниcолас Баретзки (Бош Ижрочи Директор)[1]
Маҳсулот(лар)и
  • Ручкалар
  • сумкалар
  • чарм товарлар
  • соатлар
Айланма даромади €370.4 М (2017)
Вебсайти монтбланc.cом

Тарихи

Гамбурглик банкир Алфред Неҳемиас ва Берлинлик муҳандис Август Эберштейн 1906-йилда оддий ручкалар ишлаб чиқаришни бошлаган. Қисқа вақт ўтгач, Вилгелм Дзиамбор, Кристиан Лозен ва кейинчалик Клаус Ёханнес Восс бизнесга эгаллик қилишни бошлади. Уларнинг биринчи модели 1909-йилда ишлаб чиқилган бўлиб, Роуге эт Ноир деб номланган, 1910-йилда эса ручка Монтбланc номини олган ва кейинчалик компания ҳам шу ном билан атала бошланган. Бугунги кунда Монтбланc бренди ручкалардан ташқари, соатлар, заргарлик буюмлари, атирлар, чарм буюмлар ва кўзойнаклар каби бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқаради.

Компания 1906-йилда Берлинда „Симплизиссиумус-Фüллҳалтер“ номи билан ташкил этилган ва 1907-йилда Гамбургга кўчиб ўтгандан сўнг ўз номини „Симпло Филлер Пен Cо. МЧЖ“ га ўзгартирган. Компания 1934-йилда ҳозирги номини қабул қилган[4].

Монтбланc 1977-йилда Алфред Дунҳилл Лтд. томонидан сотиб олинди, шундан сўнг арзонроқ нархдаги ручкалар ишлаб чиқарилиши тўхтатилди ва фақат премимум синфига мансуб ручкалар ва бошқа ҳашаматли товарлар кенг миқёсда ишлаб чиқарила бошланди[5].

1993-йилда Монтбланc Швейцариянинг Ричемонт ҳолдингига аъзо бўлди[3]. Унинг қардош компаниялари қаторига Cартиэр, Ван Cлеэф &амп; Арпелс, Члоé ва Бауме эт Мерcиэр каби ҳашаматли брендлар киради. Монтбланc компаниясига, Ричемонт ҳолдинги орқали, жанубий африкалик Руперт оиласи эгалик қилади.

Маҳсулотлари

Монтбланc СтарWалкер ручкаси

Монтбланc ўзининг ҳашаматли ручкалари билан машҳур, шунингдек, сумкалар, турли-хил кичик чарм буюмлар ва соатлар ишлаб чиқаради. Меистерстücк – бу компаниянинг премимум ручкалар серияси.

2019-йил ноябр ойида Монтбланc чекланган нашрдаги капсула коллексияси учун Тҳе Wебстер билан ҳамкорликни бошлади[6][7].

2022-йилда компания БАПЕ ва Маисон Кицунé билан ҳамкорлик қилишни бошлади. 2022-йилда Бош ижрочи директор Николас Баретзки Вогуэ Бусинесс нашрига чарм буюмлари компаниянинг энг катта тоифаларидан бирига айланишига, ҳатто ручкаларни ҳам ортда қолдиришига ишонишини айтди[8].

Суратлар

Манбалар

  1. ↑ „Неw CЕО фор Монтбланc“, Престиге Магазине, 2016-11-24
  2. ↑ Ричемонтъс 2019 Интерим Репорт ноw аваилабле онлине он Ричемонт.cом, 15 Нов 2019
  3. ↑ 3,0 3,1 „Монтбланc – Ҳандарбеит сеит 1906“. Ҳанделсблатт (2019-йил 13-ноябр). 2023-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  4. ↑ Форстер. „Инсиде Тҳе Мануфаcтуре: Монтбланc'с Пен Фаcторй Анд Мусеум Ин Ҳамбург“ (эн). Ҳодинкеэ (2018-йил 9-март). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  5. ↑ „Пенспоттерс :: Монтбланc пенс“. риcкcоннер.нет. 2018-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
  6. ↑ „Монтбланc анд Тҳе Wебстер cелебрате тҳе лаунч оф тҳеир неw, лимитед-эдитион cоллеcтион“ (эн). готҳаммаг.cом.
  7. ↑ „Монтбланc Анд Тҳе Wебстер Cелебратед А Неw Cапсуле Cоллеcтион Ин НЙC“ (эн-УС). Эссенcе.
  8. ↑ Бениссан. „Cан Монтбланc драw тҳе ин-cроwд wитҳ леатҳер гоодс анд cоллабс?“ (эн-УС). Вогуэ Бусинесс (2022-йил 27-июн). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.

Ҳаволалар