Монтеррей — Мексиканинг шим.-шарқий қисмидаги шаҳар, Сантакатарина дарёси водийсида. Нуэво-Леон штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,1 млн. киши (2000). Аэропорта халқаро ахдмиятга эга. Мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази (Мехикодан кейин 2-ўринда). Қора ва рангли металлургия саноатлари ривожланган. Металлсозлик, машинасозлик (жумладан, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги), кимё, ёғочсозлик, тўқимачилик, кўн-поябзал, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Рейнос шаҳридан қувурлар орқали газ, Тампико шаҳридан нефт маҳсулотлари келтирилади. Ун-тлар бор. Шаҳарга ХВИ асрда асос солинган. Меъморий ёдгорликларидан ХВИИ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолар сақланган. М. яқинидан полиметалл рудалар олинади, шаҳар ёнида йирик ГЕС қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил