Montserrat
Монцеррат (инглизча: Монцеррат) – Кичик Антил ороллари архипелагига кирувчи худди шу номдаги оролда жойлашган Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди.
Монцеррат инглизча: Монцеррат
| |
|---|---|
| Британиянинг денгизорти ҳудуди | |
|
Шиор: "А пеопле оф эхcелленcе, моулдед бй натуре, нуртуред бй Год" ("Табиат йўналтирган, Худо тарбиялаган, улуғвор бир халқ") | |
|
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг" Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога | |
|
| |
| Пойтахт |
• Плимут (де-юре) • Брейдс (де-факто) • Литл-Бей (қурилиш ишлари олиб борилмоқда) |
| Энг катта шаҳар | Брейдс |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Этнохороним(лар) | Монцерратликлар |
| Ҳукумат |
Конституциявий монархия остидаги парламентга қарам ҳудуд |
• Монарх |
Чарлес ИИИ |
| Ҳарриет Кросс | |
| Рубен Мид | |
• Вазир |
Стивен Доути |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Қонунчилик Ассамблеяси |
| Суверен давлат ( | |
• Инглиз манзилгоҳи |
1632-йил |
• Париж шартномаси |
1783-йил 3-сентябр |
• Федерация |
1958-йил 3-январ |
• Алоҳида колония |
1962-йил 31-май |
| Майдон | |
• Бутун |
102 км2 |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
| Аҳоли | |
• 2022-йилги рўйхат |
4,390 киши (194-ўрин) |
| • Зичлик | 46/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2014-йил рўйхати |
• Бутун |
$63 миллион |
• Жон бошига |
$12,384 |
| ЙИМ (номинал) | 2019-йил рўйхати |
• Бутун |
$181,680,000 |
| Пул бирлиги | Шарқий Кариб доллари (ХCД) |
| Вақт минтақаси | УТC-4:00 (АСТ) |
| Автомобил ҳаракати | Чапга |
| Телефон префикси | +1 664 |
| ИСО 3166 коди | МС |
| Интернет домени | .мс |
|
Wеб-сайт ҳттпс://www.гов.мс/ | |
Бошқарув шакли
Конституциявий монархия. Британиянинг денгизорти ҳудуди.
1960-йилдаги Конституцияга кўра мамлакатни Буюк Британия қироли тайинлайдиган губернатор бошқаради. Губернатор Ижроия кенгаши раиси ҳисобланади.
Маҳаллий ҳукумати — Ижроия кенгаши бўлиб, губернатор, бош вазир, учта вазир, бош прокурор ва ғазначиликдан иборат.
Маҳаллий парламент — Қонунчилик кенгаши 5 йил муддатга сайланадиган 9 аъзо ва лавозими бўйича кирадиган бош прокурор ва ғазначилик раҳбаридан таркиб топади.
Ўзгаришлар ва фаровонлик ҳаракати, Янги халқ озодлик ҳаракати, Монцеррат Халқ демократик партияси сиёсий кучларидир.
Бўлиниши ва аҳолиси
Учта маъмурий бирликка бўлинади. Сент-Антони (жанубий минтақа), Сент-Жоржес (марказий минтақа), Сент-Петер (шимолий минтақа)га ажратилади.
Маъмурий маркази Плимут ҳисобланса-да, вулқон отилгани сабабли вақтинчалик Брейдс қишлоғига кўчирилган. Расмий тили — инглиз тили. Насронийликка эътиқод қилинади.
1995-йилдаги вулқон фаоллиги туфайли оролни 8 минг киши тарк этган. Ҳозирга қадар оролнинг жанубий ярми аҳоли учун ёпиқ.
Жойлашуви ва табиати
Кариб денгизида Кичик Антил ороллари архипелагига кирувчи шу номдаги орол. Пуэрто-Риконинг жануби-шарқида, Антигуанинг жануби-ғарбида жойлашган. Шимолда денгиз орқали Невис ва жанубда Гваделупа билан чегарадош.
Монцеррат ороллари вулқонлардан келиб чиққан. Учта вулқон тепалигининг энг баланди — Чанс Маунтин (915 метр). 1995 ва 2006-йилларда Суфриер-Ҳилс вулқони отилгач, унинг лава гумбази 930 метргача етди. Ҳаракатдаги вулқонлар истаган вақтда отилиши мумкинлиги сабабли аҳоли унга яқин жойлардан тўлиқ кўчирилган. Иқлими субекваториал пассатли.
Тоғларда нам тропик ўрмонлар бор. Об-ҳавоси одамлар ҳаёти учун қулай бўлиб, океандан эсган шамоллар иссиқ тафтини кесади. Йил давомида ўртача ҳарорат +24...27°C атрофида бўлади. Йилига ўртача 1500 мм ёғин ёғади.
Тарихи
Қадимдан оролда ҳинду-кариблар истиқомат қилишган. Оролни 1493-йили Колумб очган ва уни Каталония тоғидаги Монцеррат монастири шарафига қўйган.
1632-йили илк инглиз манзилгоҳлари пайдо бўлди. Кейинги даврда шакарқамиш плантацияларида ишлаш учун қора танли қуллар келтирилди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Англия ва Франсия оролга эгалик қилиш бўйича жиддий рақобатга киришди. 1783-йили узил-кесил Буюк Британия мулкига айланди.
ХИХ асрда шакар нархи тушиб кетиши орол иқтисодиётини буткул барбод этди. Бу ерда лайм дарахти экилиб, дунёга машҳур Монцеррат сонини олиш бошланди.
1871—1958-йилларда Монцеррат Британиянинг мустамлакаси, 1958—1962-йилларда Ғарбий Ҳиндистон федерацияси таркибига кирди. 1962-йилда орол алоҳида номдаги мустамлака бўлиб чиқди.
Монцеррат Шарқий-Кариб давлатлари ташкилоти ва Минтақавий хавфсизлик тизимига киради.
Иқтисодиёти
Туризм иқтисодиётининг бош тармоғидир. Ром, лимон шарбати, текстил, электрон қурилмалар йиғиш ривожланган. Шакарқамиш, пахта, ситрус мевалар, банан, манго, авокадо, кокос, сабзавотлар етиштирилади. Қорамоллар экспорт учун боқилади.
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил