Monumental rangtasvir
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Монументал рангтасвир -рангтасвиряинг меъморлик билан боғлиқ тури; биноларнинг ички қисми, шифтлари, қисман бинонинг ташқи томони деворларига ишланган тасвирлар. Монументал рангтасвир жамият ҳаётидан олинган муҳим воқеа ва ҳодисалар, чуқур фалсафий тушунчаларни акс эттиради. Узоқдан кўришга мўлжалланганлиги учун образларни умумлашма тарзда тасвирлашга, майда қисмлардан камроқ фойдаланишга қаракат қилинади. Ранглар ҳам бирмунча шартли олиниши мумкин.
Ишланиш усулига кўра, фреска, плафон ва намоён (панно)ларга бўлинади (яна к, Деворийрассомлик). Монументал рангтасвир қад. санъат тури бўлиб, ибтидоий одамларнинг ғор деворларига ишлаган расмлари (мас, Зарауцой расмлари ва бошқалар) унинг илк намуналаридир. Қад. ва ўрта асрларда ниҳрятда ривожланди ва етакчи санъат турларидан бирига айланди. Қад. Миср ва Юнонистонда кенг ривожланди, кейинроқ Византия ва бошқаларда ҳам Монументал рангтасвирнинг нодир намуналари яратилди. Айниқса Уйғониш даврида ўзининг қақиқий ривожланиш босқичига эришди. Микеланжелонинг Ватикан саройига ишлаган деворий расмлари, Веро-незенинг композициялари шу даврнинг нодир ёдгорликларидир. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда бу санъат қад. ва ўрта асрлар даврида ривожланди. Бу даврда шоҳлар, зодагонларнинг уйлари, сарой ва ибодатхоналар кўп шаклли, ҳаракатга бой рассомлик асарлари билан зийнатланди (Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, Афросиёб ва бошқалар), Те-мур ва темурийлар даврида ҳам Монументал рангтасвир нинг ажойиб намуналари яратилган.
Ўзбекистонда Монументал рангтасвирнинг янги ривожланиш босқичи ХХ аср 30—50-йилларига тўғри келади. Шу йиллардан жамоат ва маъмурий биноларни безаш ривожланди. Ўзбекистон табиати, кундалик тур-муш, фан, меҳнат мавзуидаги композициялар яратилди, мумтоз ўзбек адабиётидан олинган сюжетларга расмлар чизилди (Навоий театри биноси деворларига ишланган намоёнлар; муаллифлари Ч. Аҳмаров, Ў. Тансиқбоев, В. Чепраков ва бошқалар). 60—80-йилларда ҳам Монументал рангтасвирда юксак даражадаги асарлар яратилди. В. Жмакин, Қ. Соипов, Б. Жалолов, И. Липене, В. Бурмакин ва бошқаларнинг фреска, мозаика, витраж ва бошқа асарлариюзага келди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги йилларда Монументал рангтасвир янги миллий мазмунмавзулар билан бойимоқда (Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |