Monza
Монза ( италянча: Монза, маҳаллий Монсcиа, лотинча: Модиcиа, Модоэтиа, ст. олмонча: Монцч ) - Италиядаги шаҳар, Милан шаҳри чеккасида, Ламбро дарёси бо'йида жойлашган шаҳар.
Монза | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 45°28′0″Н 9°16′0″Э / 45.46667°Н 9.26667°Э | |
| Мамлакат | Италия |
| Телефон коди | +39039 |
|
| |
Монза - Ломбардиянинг бешта йирик шаҳарларидан бири бо'либ, Монза э Брианза провинсиясининг ма'мурий маркази ҳисобланади.
Монза тарихи
Қадимги Модизиа 6- асргача, Ломбард қироличаси Теоделинда бу ерда сарой қуриб, монастирга асос солгунига қадар қишлоқ бо'либ келган. О'рта асрларда Монза вақти-вақти билан Миландан мустақил бо'лишга ҳаракат қилган. 1396-йилда Монзада 5 баллга яқин зилзила содир бо'лган[1].
Италия урушлари пайтида шаҳар бир неча маротаба қамалларга дош берган ва Чарлз В қо'шинлари томонидан вайрон қилинган. 1900-йилда қирол Умберто И
Архитектура ёдгорликлари
- 595-йилда қиролича Теодолинда томонидан асос солинган кафедрал собор базиликаси (Дуомо[2]). Ҳозирги черков биносининг қурилиши 1300-йилда Висконти оиласи ташаббуси билан бошланган ва 1741-йилда якунланган. Унда 1592-йилдан 1606-йилгача қурилган кампанила ва Маттео да Кампионе томонидан ишланган оқ ва яшил мармар фасад (1390-йилдан 1396-йилгача қурилган) алоҳида ажралиб туради. Собор музейида[3] Теодолинда ва бошқа о'рта аср ҳукмдорлари давридан қолган ёдгорликлар, шунингдек, 1805-йилда Миланда Наполеон Бонапартга тож кийиш маросими учун ишлатилган Италиянинг темир тожи мавжуд.
- Ломбард г'иштли готика услубидаги ко'плаб о'рта аср черковлари ва ибодатхоналари мавжуд. Го'зал теракотали фасадли Санта Мария ин Страда черкови (1393) шулар жумласидандир.
- Қироллик Вилласи - 1777-80-йилларда уйг'ониш классицизми услубида Жузеппе Пиэрмарини лойиҳаси асосид Милан герцоги унвонига сазовор бо'лган австриялик эрцгерцог Фердинандга атаб қурилган. Евгений Богарне Италия вице-қироли бо'лгач, ушбу саройга ко'чиб о'тади. Шундан сонг' Эрцгерцог Вилласи Қироллик Вилласи деб номлана бошлайди. Ҳозирги кунда саройда бадиий ко'ргазмалар о'тказилади.
- Ратуша (Аренгарио) 13-асрга оид ёдгорлик.
Маданият
Капитуляр кутубхонаси ўзининг ўрта аср қўлёзмалари ва илк босма китоблар тўплами билан машҳур. 1500-йилгача бўлган 176 қўлёзма орасида Папа Грегорининг Теоделиндага йўллаган мактуби (603), Тоурсга тааллуқли Алкуин Инжил нусхаси (9-аср ўрталари), Беренгар қўлёзмалари, литургик қўшиқлар китоблари, шулар жумласидандир.
Спорт
- Монза Автодроми афсонавий автопойга треки бо'либ, узоқ вақт давомида дунёдаги энг тезкор деб ҳисобланарди. Бу ерда Формула 1, Италия Гран-приси каби турнирлар о'тказилади.
- ФК Монза - Италия А Сериясида о'йнайдиган футбол клуби.
Таниқли шахслари
- Жузеппе Лонги (1766-1831) - италиялик о'ймакор уста ва ёзувчи.
Манбалар
- ↑ „Сайт лента.ру, В Милане произошло сильнейшее за 500 лет землетрясение.“. 2020-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
- ↑ „Дуомо ди Монза | Ла басилиcа, ла парроcчиа э и суои парроcчиани - ДУОМО ДИ МОНЗА - Ҳоме“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-июл.
- ↑ Мусео э Тесоро дел Дуомо ди Монза
Адабиётлар
- Монца // Многоножки — Мятлик. — М. : Советская энциклопедия, 1954. — С. 264. — (Большая советская энциклопедия : [в 51 т.] / гл. ред. Б. А. Введенский ; 1949—1958, т. 28).
Ҳаволалар
- Монза муниципалитетининг расмий сайти(итал.)(ингл.)