Моонзунд архипелаги, Ғарбий Эстония архипелаги — Болтиқ денгизидаги ороллар гуруҳи, Эстония таркибида. Рига қўлтиғидан шим., шим.-ғарбда жойлаган. Моонзунд архипелаги Са-аремаа, Хиюмаа, Муху ва Вормси каби йирик ороллар ва 500 дан ортиқ майда оролдан иборат. Майдони 4 минг км². Ер юзаси аксари пасттекислик. Энг баланд жойи 54 м. Ороллар, асосан, оҳактошдан таркиб топган бўлиб, усти денгиз ётқизиқлари билан қопланган. Иқлими мўътадил илиқ. Йиллик ёғин миқдори 550 мм. Тупроклари чимликарбонатли ва ботқокдашган тупроқлар. Ўтлоқ ва ботқоқлар кўп. Моонзунд архипелагида балиқ овланади, деҳқончилик, чорвачилик қилинади. Вийдумяз ва Вилсанди қўриқхоналари бор. Энг йирик шаҳри Курессааре (Сааремаа оролида).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил