Moos shkalasi
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (2025-02) |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моос шкаласи — минераллар нисбий қаттиқлигининг ўн баллик шкаласи ҳисобланади . Немис олими Ф. Моос томонидан 1811-йилда таклиф қилинган. Қаттикликнинг 10 та эталонидан иборат. Моос шкаласи бўйича уларнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: талк — 1; гипс—2; калсит —3; флюорит—4; апатит—5; ортоклаз—6; кварс—7; топаз—8; корунд—9; олмос—10.C Нисбий каттиклик Моос шкаласи эталони билан синалаётган обект юзасига чизиб аниқланади. Минералларнинг фаол ва пассив қаттиқлиги фарқ қилинади. Агар минерал билан ўзининг бўлаги тирналганда из қолдирса, у фаол қаттик/шкка эга бўлади (мас, олмос). Қаттиқлиги 5 бўлган эталон билан тадқиқ қилинаётган намуна тирналганда из қолдирса ва у ўз навбатида каттиклиги 4 бўлган эталонда из қолдирса, у ҳолда ўртадаги минералнинг қаттиклиги 4,5 га тенг бўлади. Моос шкаласидан минералларга тез ташхис қўйишда фойдаланилади. Аниқ қаттиқлик эса приборлар ёрдамида аниқланади. Минераллар к.аттиқлиги уларнинг зичлиги билан бир қаторда минералларнинг энг муҳим константи ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |