Mopassan Gi de
Ҳенри Ренé Алберт Гуй де Маупассант (талаффузи: Анри Рене Албер Ги де Мопассан; 1850-йил 5-август, Турвилясюр-Арк яқинидаги Мироменил қалъаси — 1893-йил 6-июл, Париж) – франсуз ёзувчиси.
| Мопассан Ги де | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | 5-август 1850-йил |
| Вафоти |
6-июл 1893-йил (42 ёшда) |
Ҳаёти
Руан лисейини тугатган. 1870–1871-йилларда Франсия-Пруссия уруши қатнашган, Гюстав Флобернинг шогирди, рус алиби Иван Тургеневни устоз санаб, унга бағишлаб мақолалар ёзган. Адабиётга 1880-йилда шеърлар тўплами ва „Дўндиқ“ новелласи билан кириб келган. У 6 роман, 18 ҳикоялар тўплами, очерк ва песалар, кўплаб мақолалар ва бошқа асарлар муаллифи. Мопассан ижоди учун турмушни обектив тасвирлаш, тилининг содда (табиий) ва таъсирчанлиги, „ҳаётни ўзиданда ишончли тасвирлаш“, қаҳрамонлар образини уларнинг характер ва ҳис-туйғулари орқали яратишга интилиш характерли. Мопассан маънавий қашшоқ, му-нофиқ кишилар образининг бутун бир силсиласини яратган („Жавоҳирот“, „Оила бағрида“, „Васиятнома“ „Бочкача“, „Иблис“ ва бошқалар). Унинг „Дайди“, „Шкаф“, „Гадой“ каби новеллаларида турмуш қаърига улоқтирилган нотавонлар ҳаёти тасвирланган. Муҳаббатни мол-дунёдан иборат деб билувчи, шу боис ҳар қадамда ўзини сотишга тайёр аёллар образи „Иветта“, „Ҳаққоний тарих“ ва бошқа асарларида маҳорат билан чизилган. Мопассан соф муҳаббат („Ой ёғдуси“, „Бахт“)ни куйлайди ва маънавий юксак оддий кишиларни қадрлайди („Симон ота“, „Мартен қизалоғи“), ватанпарвар ва жасоратли инсонларни тараннум этади („Дўндиқ“, „Мадмуазел Фифи“, „Милон амаки“). Унинг „Ҳаёт“ (1883), „Азизим“ (1885), „Монт-Ориол“ (1886), „Пер ва Жан“ (1887—88) каби романларида умумба-шарий мавзулар, мансабпарастлар қисмати, бойлик орттиришга хуруж қилиш юксак маҳорат билан тасвирлаб берилган. „Ўлимдек кучли“ (1889), „Бизнинг қалб“ (1890) романларида эса психологик руҳ кучли. „Ҳаёт“, „Азизим“ романлари (Иброҳим Ғафуров таржимаси) ва бир қанча ҳикоялари ўзбек тилига таржима кдлинган[1].
Адабиётлар
- Раскин Б. Л., Ги де Мопассан, в сб., Писатели Франсии, М., 1964;
- История франсузской литератури, М., 1987.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Мопассан Ги де“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мопассан Ги дега тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |