Морбиус филми постери

Морбиус (инглизча: Морбиус ), ҳақиқий исми доктор Майкл Морбиус (инглизча: Др. Мичаэл Морбиус - Марвел Cомиcс томонидан нашр этиладиган комикслар қаҳрамонларидан бири. "Морбиус" образи Рой Томас ва Гил Кейн томонидан яратилган.Биринчи марта "Ажойиб о'ргимчак одам" (1971-йил.октябр) филмида пайдо бўлган. Комиксларда яратилгандан со'нг персонаж анимацион сериаллар ва видео о'йинларга мослаштириб бошланди. Жаред Лето " Морбиус " (2022) филмида Майкл Морбиусни суратга олди, бу Сонй компаниясининг "О'ргимчак одам олами" медиа франшизасининг бир қисмига айланди.

Морбиус яратилиш тарихи

Доктор Майкл Морбиус образи комиксларни сензура қилиш учун мас'ул бўлган Комикслар кодекси ма'мурияти 1971-йил феврал ойида комиксларда вампирлар ва бошқа г'айритабиий мавжудотларни тасвирлаш бо'йича тақиқларни олиб ташлаганидан со'нг яратилган [1]. Ссенарий муаллифи Рой Томас ва рассом Гил Кейн вампир кучини "илмий" ё'л билан қо'лга киритадиган одамни яратдилар. Кейнга персонажнинг костюмида оддийликдан қочиш ҳақида олдиндан кўрсатма берилган эди,бу эса унга кўпроқ “суперқаҳрамон” либосини яратишига туртки бўлган.

Морбиус образи биринчи марта О'ргимчак одам яратувчиси Стен Ли иштирокисиз яратилган сериянинг биринчи сони бўлган Тҳе Амазинг Спидер-Ман #101 (1971-йил октябр) да пайдо бо'лди. О'ша пайтда Ли ҳеч қачон чиқарилмаган илмий фантастика филми учун ссенарий ёзиш билан банд эди [2]; шу сабабли у серияни муҳаррир Рой Томас қо'лига топширди. "Биз ''Дракула'' образи ҳақида о'йлардик,Стен эса костюмли ёвуз одамни хоҳларди.", деди Томас 2009 йилдаги интерюсида.Унга қаҳрамоннинг г'ояси болалигида томоша қилган, радиация ёрдамида одам вампирга айлантирилган филмдан келганини қо'шимча қилди.[2]. Томас шунингдек, "Морбиус" номи " Тақиқланган сайёра " филмидан олинмаганлигини ҳам та'кидлаган [2].

Морбиус о'зининг биринчи қисмида ( Ажойиб о'ргимчак одам # 101-102 сонлар ) ноёб, ҳалокатли қон касаллиги учун да'во топишга уриниб, вампир кучини қо'лга киритгани ма'лум бо'лади. Морбиус иккинчи марта О'ргимчак одам ва бошқа суперқаҳрамонлар билан Марвел Теам-Уп №3-4 да (1972-йил июл ва сентябрда) дуч келган.

Кейинги 16 йил давомида Морбиус комиксларда деярли иштирок этмади,фақат битта камео дан ташқари. Морбиус 1992-йилда махсус яратилган "Тирик вампир Морбиус" комикслар сериясида қайтадан "тирилди".Жами 32 та нашр чиқди (1992-йил сентябрдан - 1995-йил апрелгача).

Морбиус образи

Доктор Майкл Морбиус олим ва кимё бо'йича Нобел мукофоти совриндори эди . У Грецияда туг'илган.Отаси Макариус Морбиус ёзувчи эди, лекин Майкл уни ҳеч қачон ко'рмаган, онаси эса китоб до'конининг эгаси эди. Отаси унга нома'лум сабабларга ко'ра оилани тарк этганидан со'нг Майкл ҳаётининг ко'п қисмини онаси билан Қо'шма Штатларда о'тказди. Майкл болалигидан кам учрайдиган ҳалокатли қон касаллигига чалинган, шунинг учун онаси доимо о'г'лини ташқи дунёдан ҳимоя қилиб келган, аммо ҳар кеча Майкл о'зининг ягона до'сти Эмил Нико билан уйдан қочиб кетган. Икки дўст мактабни битириб, институтнинг кимё факултетига ўқишга киради Бир неча йил о'тгач, Майкл ва Эмил таниқли олимларга айланишди.Майкл о'зи ва до'стини даволаниш учун тажриба о'тказишга қарор қилди. Жараён ко'ршапалак ДНКси ва электрошок терапияси ёрдамида амалга оширилди.Бу жараён Майклни даволади, лекин у уни вампирга айланади. О'згаришдан кейин Майкл қонга чанқоқ бо'либ қолди ва унинг биринчи қурбони до'сти Эмил бо'лди. Майкил тез орада Ню-Ёрк штатининг Лонг-Айленд шаҳридаги ташландиқ уйдан паноҳ топади.


Морбиус бошқаларнинг қони билан овқатланишни жуда истамас эди. Тез орада уни Арвоҳ пойгачи Денни Катч топди. Денни ва Блейд Морбиусни'Ярим тун о'г'иллар' гуруҳига қо'шилишга ко'ндириш учун Ню-Ёрк шаҳрига боришади ва уни о'з сафларига қо'шишади.

Кейинчалик, Морбиус йиртқич ҳайвонлар легионининг а'зосига айланди, улар орасида Арвоҳ пойгачи, Тунги бо'ри ва Лешй ҳам бор эди . Кейинчалик жамоа тарқалиб кетди, аммо бир мунча вақтдан со'нг, улар я'на қайта йиг'илишди. Арвоҳ пойгачи энди янги жамоада эмас эди, лекин гуруҳга Тирик Мумия ва Манфибиан киришади. Легион йиртқич ҳайвонлар ва бошқа мавжудотлар тинч яшаши мумкин бўлган йр ости туннелларида Монстер Метрополисни яратади..

Кучи ва қобилиятлари

О'згаришлар натижасида Морбиус г'айритабиий куч, тезлик, рефлекс, чаққонлик ва юқори ҳис-туйг'уларга эга бо'лди. У, шунингдек, Расамаха каби кучли бо'лмаса ҳам тезлаштирилган регенерацияга эга,бу унга жароҳатлардан даволанишга имкон беради. Морбиус, шунингдек, ан'анавий вампирларга о'хшаш тарзда одамларни гипноз қилиш қобилятига ҳам қодир. Морбиус ҳам ко'пгина вампирлар сингари левитацияга қодир.Морбиус танасини чо'зиш, кичик бо'шлиқлар бо'йлаб ҳаракат қилиш ва керак бўлганда оёқ-қо'лларини чо'зиш қобилиятига ҳам эга бо'лди. Морбиус шунингдек биокимё бо'йича ҳам мутахассис ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ Cомиc Боок Легендс Ревеалед #216, 2016-03-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-21
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Бучанан, Бруcе. «Морбиус тҳе Ливинг Вампире», Баcк Иссуэ #36 (Оcтобер 2009), п. 29

Ҳаволалар