Mordin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мордин – Туркиянинг жанубидаги ўрта аерларга оид қалъа. ХИИИ аср 20-йилларида М. мустақил бўлиб, унинг ҳокими Носириддин Ортук, Арслон Мансур (1201—39). М. ва Маёфарикинда ҳукм сурган ортуқийлар сулоласига мансуб эди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Амир Темур 1394-йил 3-январда М.га келиб, унинг ҳокими Султон Алига киши юбориб, „Биз Миср ва Шом сори мутаважжиҳ бўлдук. Сен бизнинг сўнгимизда бот келгайсен!“, деган. М. ҳокими ахду шартиға вафо қилмай, „мухолифат тариқаси андин зоҳир бўлди“. Соҳибқирон 1394-йил 29-январда М.га юриш қилиб, уни қамал қилган, 1394-йил 16-апрелда 2-марта қамал қилган. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, „Мординга етиб, шаҳарни ўртада олиб ўлтурдилар… соҳибқирон била шаҳзодалар ва беклар отланиб наққора ва нафир чалдируб, қалъаға мута-важжиҳ бўлдилар. Уруш солиб барчадин бурун ғўлнинг кишиси қалқонлар бошлариға тортиб юридилар. Ва черик тўрт ёнидин сурон солиб, бари бир йўла ҳамла қилиб, қалъаға етишиб, шотулар қўюб, қалъа устига чиқиб, анда турғон мухолифларни сурдилар, шаҳарға кириб шаҳарни олдилар“. Шу аснода Улуғбек таваллуд топгани ҳақидаги хушхабар келиши муносабати билан соҳибқирон М. аҳолисига омонлик берган. Кўния султонлиги ва Жаполиддин Мангуберди М.ни ўз томонларига оғдириш учун кўп ҳаракат қилишган. Ниҳоят М. ҳокими Жалолиддин тобелигига ўтган.
Адабиёт
- Шарафиддин Али Яздий, 3афарнома, Т., 1997.
Фахриддин Ҳасанов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |