Morfinizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Морфинизм — гиёҳвандлик турларидан бири, морфинга ўрганиб қолиб, уни қабул қилмай тура олмаслик, хуморлик. М.да руҳият (шахснинг хусусиятлари, феъл-атвори, иродаси) бузилади, хумор (абстиненсия) синдроми ривожланади, одам тиришиб қолади, тинкаси қурийди,юрактомир, меъда-ичак ва жинсий аъзолар фаолияти издан чиқади; териси "ғоз териси"га ўхшаб кетади, оёқ-қўл бўғимларида кучли оғриқ, мускуллар тортишиши, талвасалар тутиши кузатилади. Тушга ҳар хил қўрқинчли воқеалар киради, қўрқув босади. Морфин қабул қилиниши билан бу аломатлар тезда ўтиб кетади. М.да наркотик модда — морфий тери остига ва вена қон томирига юборилгани учун беморнинг билак, сон ва биқинларида қотиб қолган томир чандиқлари ва игна ўрни яққол кўзга ташланади. М.нинг олди олинмаса, бемор ҳалок бўлиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |