Morfologiya

Морфология (юнонча: морпҳе — шакл, логос-фан, таълимот деган манони англатади) (тилшуносликда) — 1) тилнинг морфологик қурилиши; 2) сўз шакллари ҳақидаги таълимот. Биринчи маъносида обектни англаца, иккинчи маъносида тилшуносликнинг шу обектни ўрганувчи бўлимини билдиради. У шунингдек, 3 та катта гуруҳга бўлинади: 1) мустақил сўз туркумлари; 2) ёрдамчи сўзлар; 3) оралиқдаги созлар (алоҳида олинган сўзлар).
Морфология сўз туркумлари, уларга хос грамматик маъноларни, ҳар бир туркумга хос грамматик категориялар, бу категорияларни юзага келтирувчи грамматик шакл ва грамматик маъноларни ўрганади. Тил тизимдан иборат бўлганидек, унинг морфологияси ҳам ўзига хос тизимни ташкил этади. Ўз навбатида, морфологик тизим ҳам ўзига хос кичик тизимлардан ташкил топади. Улардан ҳар бирининг моҳияти ёритилиши билан, тилнинг М.си яхлит ҳолда, тизим сифатида ўрганилади.
Ҳар бир сўз туркумига хос ички тизим (тизимча)ларни шу туркумга хос морфологик категориялар ташкил этади. Морфологик категориялар сўз туркумига хос маълум бир ҳодисага оид умумий ва хусусий маънолар ва бу маъноларни ифодаловчи сўз шакллари бирлигидан иборат бўлади. Ана шу сўз шакллари ва уларга хос умумий ва хусусий маънолар ёритилиши билан муайян морфологик категорияларнинг моҳияти белгиланади. Бошқача айтганда, морфологик тизим ичидаги ички тизимлардан бирининг моҳияти белгиланади. Мас, феълнинг замон категорияси феъл М.сида алоҳида тизимни ташкил этади. Шунинг учун феълнинг замонларига нисбатан „феъл замонлари тизими“ деган ибора ҳам қўлланади. Феълнинг замон категорияси, замон тизимининг моҳияти шундан иборатки, замон шаклларининг барчаси ҳаракатнинг нутқ вақтига (нутқ моментига) муносабатини билдиради. Бу — замон шаклларининг барчаси учун умумий бўлган хусусият. Шу билан бирга ҳар бир замонга оид феъл шакли (шакллари) ўзига хос хусусиятга эга. Мас, ўтган замон шакллари ҳаракатнинг нутқ вақтигача, ҳозирги замон шакллари ҳаракатнинг нутқ вақтида, келаси замон шакллари ҳаракатнинг нутқ вақтидан кейин бажарилишини билдиради. Феъл замон шаклларига хос ана шу умумий ва хусусийликлар замон категориясининг, феъл замонлари тизимининг моҳиятидир. Демак, феъл туркумига оид ҳар бир морфологик категориянинг моҳиятини аниқлаш билан феълнинг морфологик тизими ёритилади.[1]
Тилшуносликда, морфология сўзлар, улар қандай тузилиши ва шу тилдаги бошқа сўзлар билан боғлиқлиги ҳақидаги фан. У сўзларнинг тузилиши ва қисмларини мисол учун ўзак, сўз ўзаги, олд қўшимча ва сўз охиридаги қўшимчаларни ўрганади. Шунингдек, морфология сўз туркумлари, интонация, урғу ва контекстнинг сўзларнинг талаффузи ва маъносини ўзгартириш йўлларини ҳам ўрганади. Морфология сўзларнинг қўлланилишига кўра тилларни таснифлайдиган морфологик синфларга ажратиш тизимидан шунингдек, сўзлар ва уларнинг тил луғатини қандай ташкил этишини ўрганувчи лексикологиядан фарқ қилади.
Асосий сўз ва унинг келиб чиқиши ўртасидаги фонологик ва орфографик ўзгаришлар саводхонлик маҳоратларига таъсир қилиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фонология ва орфографиядаги ўзгаришларнинг мавжудлиги морфологик мураккаб сўзларни тушунишни қийинлаштиради, унинг йўқлиги эса осонлаштиради. Морфологик мураккаб сўзларни тушуниш улар асосий сўзни ўз ичига олганда осонроқ бўлади.[2]
Морфемаларда содир бўладиган товуш ўзгаришлари билан махсус шуғулланадиган фан бу — морфофонологиядир.
Тарихи
Қадимги ҳинд морфологик таҳлилининг тарихи тилшунос Панинига бориб тақалади, у Санскрит морфологиясининг 3,959 қоидасини Аṣṭāдҳйāйī матнида грамматикадан фойдаланган ҳолда тузиб чиққан. Юнон-рум грамматик анъанаси ҳам морфологик таҳлил билан шуғулланган.[3] Араб морфологиясидаги изланишлар, жумладан, Аҳмад б. Али Масуд Мараҳ Ал-Арwаҳ ҳам камида милодий 1200-йилларга бориб тақалади.[4]
„Морфология“ атамаси 1859-йилда Аугуст Счлеичер томонидан тилшуносликка киритилган.
Асосий тушунчалар
Лексемалар ва сўз шакллари
"Сўз" атамасининг аниқ маъноси йўқ. Унинг ўрнига, морфологияда иккита боғлиқ атамалар, лексема ва сўз тузилиши қўлланади. Умуман олганда, лексема кўпинча кичик бош ҳарфлардаги сўз шакли каби ифодаланадиган тусланган сўз шакллари тўпламидир. Мисол учун, эат (инглиз тилидаги „емоқ“) лексемасида бир нечта сўз шакллари эат [ейди, 1-шахс, бирлик], эац [ейди, 2-шахс, бирлик], эатен [еган, ўтган замон сифатдоши], ва ате [еб қўйган, ўтган замон] бор. Эат ва эац худди ўша эат лексемасининг турли сўз шакллари деб қаралади. Эат ва Эатер, бошқа томондан, ҳар хил лексемалардир, чунки улар икки хил бошқача тушунчани билдиради.
Тусланиш ва сўз ясалиши
Лексема тушунчасидан келиб чиқиб, икки хил морфологик қоидаларни фарқлаш мумкин. Баъзи морфологик қоидалар бир лексеманинг турли шаклларига тегишли, лекин бошқа қоидалар турли лексемаларга алоқадор. Биринчи турдаги қоидалар тусланиш қоидалари, иккинчиси эса сўз ясалиши қоидаларидир. Инглизча кўпликдаги дог [ит] сўзидан догс [итлар] келиб чиқиши бу тусланиш қоидаси, ва қўшма бирикмалар ва сўзлар мисол учун, дог cатчер [ит ушловчи] ёки дишwашер [идиш ювиш машинаси] кабилар сўз ясалишига мисолдир. Содда қилиб айтганда, сўз ясалиши „янги сўзлар“ни (янада аниқроғи, янги лексемаларни) тузади, тусланиш қоидалари эса „бир хил“ сўзнинг (лексеманинг) бошқача шаклларини ҳосил қилади.
Лексик морфология
Лексик морфология бу морфологиянинг гҳҳ, билан шуғулланадиган бўлими бўлиб, морфологик жиҳатдан, тилдаги лексемалар тўпламларидир. Шундай қилиб, у биринчи навбатда, сўз ясалиши: ясалиш ва қўшиш билан боғлиқ.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Wилсон-Фоwлер, Э.Б., & Апел, К. (2015). "Инфлуэнcе оф Морпҳологиcал Аwаренесс он Cоллеге Студенц' Литераcй Скиллс: А патҳ Аналйтиc Аппроач". Жоурнал оф Литераcй Ресеарч 47 (3): 405–32. дои:10.1177/1086296х15619730.
- ↑ Беард, Роберт. Лехеме-Морпҳеме Басе Морпҳологй: А Генерал Тҳеорй оф Инфлеcтион анд Wорд Форматион. Албанй: НЙ: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1995 — 2, 3-бет. ИСБН 0-7914-2471-5.
- ↑ Åкессон 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
- 7-маъруза Тилшуносликда морфология 001, Марк Либерман, линг.упенн.эду
- Тилшуносликка кириш — Морфология, Жирка Хана, уфал.мфф.cуни.cз
- Стивен Р. Андерсоннинг морфологияси (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-01 санасида архивланган), Когнитив фанлар энсиклопедиясининг бир қисми, cоwгилл.линг.яле.эду
- Тилшунослик назариясига кириш — морфология: Тил сўзлари, Адам Сзчегелниак, счолар.ҳарвард.эду
- ЛИГН120: Фаррелл Аcкерман ва Генри Бичер томонидан морфологияга кириш, граммар.уcсд.эду
- ПЖ Ҳанcох томонидан морфологик таҳлил, cс.бҳам.аc.ук
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |