Морфонология (морфология ва фонология) — турли морфемаларнинг фонологик тузилмасини ва фонологик фарқланишларнинг морфологик мак,садда қўлланишини илмий тадқиқетувчи тилшунослик бўлими. Морфология – фонология ва морфология оралиғидаги тил босқичи бўлиб, бу терминни биринчи марта русчех тилшуноси Н. С. Трубецкой таклиф этган. Бунда Морфология бир мор-фемадаги турли фонемаларнинг алмашинуви сифатида жуда тор изоҳданган. Морфологияга кенг маънода каралганда, у: 1) сўз ва морфемаларнинг фонологик таркиби ҳамда ўзак ва аффиксал морфемаларнинг ўзаро фарқланишини назарда тутади; 2) сўз ясаш ва сўз шаклларини ясаш жараёнида морфемалар ва уларнинг бир-бирига уланишида бўладиган турли ўзгаришларни эътиборга олади; 3) морфемалар оралиғидаги ва чегарага ажратишдаги турли хусуси-ятларни Морфологияда ўрганади. Морфемалардаги фонемалар алмашинуви мор-фонема деб юритилади. Мас, тара – тароқ сўзлари а/о, сез – сесканмоқ сўзлари з/с морфонемасига эга. М. урғунинг морфологик вазифа бажаришини ҳам назарда тутади: олма (от, меванинг тури), олма (феълнинг инкор шакли) сўзлари урғунинг ўрни билан фарқланади. М. баъзи тилларда кўпроқ (славян), баъзиларида эса камроқ (туркий тилларда) бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ Абдуазизов, Абдузуҳур."Морфонология" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил