Мориока (японча: 盛岡市, Мориока-си?) шаҳри Япониянинг Тоҳоку ҳудуди Ивате префектурасида жойлашган. 2021-йил 1-феврал ҳолатига кўра, шаҳарнинг 132,719 хонадонида 290,700 киши истиқомат қилади[1] ва ҳар бир квадрат километрга 328киши тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 886.47 км².

Мориока

盛岡市
асосий шаҳар
Skyline of Morioka
Morioka
Байроқ
Morioka
Герб
Мамлакат Япония
Префектура Ивате
Ҳукумат
 • Мер Ҳироаки Танифудзи
Илк эслатилиши ИВ аср
Қачондан бери асосий шаҳар 2008-йил
Майдон 886.47 км2 (342.27 кв ми)
Иқлим тури нам субтропик
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2021, феврал)
290 700 киши
Миллий таркиб японлар
Конфессиявий таркиб буддизм, синтоизм
Вақт минтақаси УТC+9
Телефон коди 019-651-4111

География

Мориока Китаками ҳавзаси марказий Ивате префектурасида, учта Китаками, Сизукуиси ва Накацу дарёлари қўшилиш жойида жойлашган. Китаками дарёси Япониянинг Тинч океан томонидаги иккинчи йирик дарё (Тоне дарёсидан кейин) ва Тоҳоку минтақасидаги энг узун дарё. У шаҳар бўйлаб шимолдан жанубга ўтади ва шаҳар чегараларида бир қатор тўғонларга эга, Сидзисуда ва Гандо тоғонлари шулар жумласидандир. Фаол вулқон Ивате тоғи шаҳарнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Ҳимекамини шаҳарнинг шимолида ва Ҳаячинени эса жануби-шарқда кўриш мумкин. 

Ёндош муниципларалитетлар

Ивате префектураси

  • Ҳанамаки
  • Ҳачимантаи
  • Такизава
  • Мияко
  • Сизукуиси
  • Кузумаки
  • Сива
  • Яҳоба
  • Иваизуми

Демографияси

Япон аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[2], Мориока аҳолиси 2000-йилда энг юқори чўққига чиқди ва шундан бери бироз камайган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1960155,575—    
1970226,868+45.8%
1980272,814+20.3%
1990292,632+7.3%
2000302,857+3.5%
2010298,572−1.4%
2020289,731−3.0%

Иқлим

Мориока совуқ, нам континентал иқлимга эга, ёз иссиқ, қисқа ва қиш эса узоқ, совуқ ва кучли қор ёғиши билан ажралиб туради. Мориокада ўртача йиллик ҳарорат 10.2 °C (50.4 °Ф). Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,314 миллиметр (51.7 ин) энг ёмғирли ой сентябр. Август ойида энг юқори ҳарорат ўртача 23.7 °C (74.7 °Ф) ни ташкил қилади, январ ойида ўртача энг паст, тахминан −2.4 °C (27.7 °Ф)[3] ни ташкил этади.

Тарих

Мориока қал’аси

Ҳозирги Мориока ҳудудида япон палеолит давридан бери доимий равишда одамлар яшаб келмоқда. Дзёмон, Яёи ва Кофун даврига оид кўплаб қабр ва қолдиқлар топилган. Эмиси бу ҳудудда Ҳеиан даврида яшаган. Ҳеиан давридаги Энряку даврида Саканоуэ но Тамурамаро шимолга Сива қал’асига эрамиздан аввалги 803 йилда Ямато сулоласининг Муцу провинсияси устидан ҳукмронлигини кенгайтириш учун ҳарбий марказ сифатида буюрилган. Собиқ тўққиз йиллик уруш пайтида Минамото ва Киёҳара уруғлари томонидан йўқ қилинмагунча, ҳудуд кейинчалик Абе уруғи томонидан бошқарилган. Киёҳара ўз навбатида Госаннен урушида мағлуб бўлди ва бу ҳудуд Мориока жанубидаги Ҳираизуми шаҳрида жойлашган Осу Фудзиwара уруғи назорати остига ўтди. Камакура даврининг бошида Осу Фудзивара Минамото но Ёритомо томонидан вайрон қилинганидан сўнг, шимолдаги Санноҳе шаҳрида жойлашган Нанбу уруғи Сенгоку даврида ўз ҳудудларини кенгайтириб, Козуката қал’асини қурмагунча, бу ҳудуд бир нечта самурай уруғлари томонидан баҳсли ҳудуд бўлади.

Секигаҳара жанги ва Токугава сёгунлиги остида Мориока доменининг расмий тан олинишидан сўнг, Козуката қал’аси Мориока қал’аси деб ўзгартирилди[4]. Унинг номи 森岡 дан ўзгартирилди 盛岡 (иккаласи ҳам „Мориока“ деб ўқилади)[5] Мейдзи ислоҳотларининг Босин уруши пайтида Мориока Домени Токугава тарафдори Оуэцу Реппан Домеининг асосий аъзоси эди.

Мейдзи даври бошлангандан сўнг, собиқ Мориока домени 1870-йилда Мориока префектурасига, 1872 йилдан эса Ивате префектурасининг бир қисмига айланди. 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитет тизимининг ўрнатилиши билан Мориока шаҳри Ивате префектурасининг пойтахти сифатида ташкил этилди. Шаҳар 1890-йилда Токио билан поезд орқали боғланган. Шаҳар Иккинчи Жаҳон урушидан жуда кам зарар кўрган, уруш пайтида фақат иккита кичик ҳаво ҳужумига учраган[6].

2006-йил 10-январда Тамаяма қишлоғи Мориока билан бирлаштирилди. Мориока 2008-йилда маҳаллий мухторият кучайган ҳолда асосий шаҳар деб эълон қилинди.

2011-йилги Тоҳоку зилзиласида Мориока 6,1 магнитудали ва кўплаб зилзилаларга учраган, аммо электр таъминотидаги узилишлардан ташқари деярли зарар кўрмаган[7].

Ҳукумат

Мориока шаҳар ҳокимияти

Мориока тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 38 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи билан мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Мориока Ивате префектураси қонун чиқарувчи органига ўнта ўринни эгаллайди. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Ивате 1-округига киради.

Таълим

Коллежлар ва университетлар

  • Ивате университети
  • Ивате тиббиёт университети

Олий мактаблар

Мориока Ивате префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган саккизта давлат ўрта мактабига эга.

  • Мориока биринчи юқори мактаби
  • Мориока иккинчи юқори мактаби
  • Мориока учинчи юқори мактаби
  • Мориока тўртинчи юқори мактаби
  • Мориока Жанубий юқори мактаби
  • Мориока қишлоқ хўжалиги юқори мактаби
  • Мориока саноат лицейи
  • Мориока тижорат юқори мактаби

Шунингдек, шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат юқори мактаби ва ўнта хусусий юқори мактаб мавжуд

Транспорт

Шарқий Япония темир йўл компанияси (ЖР Эаст) — Тоҳоку Синкансен

  • Мориока стансияси

Шарқий Япония темир йўл компанияси (ЖР Эаст) — Тоҳоку магистрал линияси

  • Ивате-Ииока — Сенбокучо — Мориока

Шарқий Япония темир йўл компанияси (ЖР Эаст) — Тазавако линияси (Акита Синкансен)

  • Мориока

Шарқий Япония темир йўл компанияси (ЖР Эаст) — Ямада линияси

  • Мориока — Камимориока — Ямагиши — Камиёнаи

Шарқий Япония темир йўл компанияси (ЖР Эаст) — Ҳанаwа линияси

  • Мориока — Кома

Иwате Гинга темир йўл линияси

  • Мориока — Аояма — Куриягаwа — Сибутами — Кома

Магистрал йўл

  • Тоҳоку тезюрар йўли — Мориока-Минами ва Мориока алмашинувлари
  • 4-миллий йўналиш
  • 46-миллий йўналиш
  • 106-миллий йўналиш
  • 281-млилий йўналиш
  • 282-миллий йўналиш
  • 396-миллий йўналиш
  • 455-миллий йўналиш
  • 456-миллий йўналиш

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

  • Мориокадаги Ивате санъат музейида учта таниқли маҳаллий рассомлар, Тецугоро Ёрозу, Шунсуке Мацумото ва Ясутаке Фунакоши асарлари намойиш этилади, шунингдек, миллий ва халқаро мавзуларда кўргазмалар ўтказилади.
  • Қояни ёриб чиққан олча дарахти — Япониянинг табиий ёдгорлиги ҳисобланади.
  • Ивате префектураси музейи
  • Мориока қал’аси сайти, миллий тарихий жой
  • Сива қал’аси харобалари, миллий тарихий жой[8]
  • Ивате банки қизил ғиштли бино, муҳим маданий мулк[9]

Спорт

Спорт майдончалари

  • „Ивате Мориока“ стадиони
  • Мориока пойгаси
  • Мориока Такая Арена

Спорт жамоалари

  • Ивате Грулла Мориока, футбол жамоаси
  • Иwате Биг Буллс, баскетбол жамоаси

Дин

Маъбадлар ва зиёратгоҳлар

Санса Одори фестивали
  • Ҳоон-дзи — Сото Зен буддистлар ибодатхонаси бўлиб, у дастлаб Санноҳеда Намбу уруғининг 13-лорди Намбу Мориюки томонидан 1394 йилда қурилган ва 27-лорди Намбу Тосинао томонидан Мориокага олиб келинган. Бу Намбу уруғи томонидан бошқариладиган 280 киши орасида бош маъбад ҳисобланган. Диққатга сазовор хусусият — 1735-йилда қурилган ва 1858-йилда қайта тикланган Ракан-до. Унинг марказий ҳайкали Русана буцу Кобо-даиси томонидан яратилган. Ракан-до ичида Киотода ясалган ва кейинчалик Мориокага олиб келинган 500 Ракан ҳайкаллари мавжуд. Жумладан, Хубилай Хон ва Марко Полонинг тасвирлари. Бу роҳиблар учун Зен машғулоти ибодатхонасидир.
  • Мицуиси Дзиндза — бу Ивате префектураси номининг келиб чиқишини тушунтирувчи афсона бўлган „Они но тегата“ ҳикоясини акс эттириш учун атрофида кишанлар билан боғланган учта катта тошдан иборат бўлган синто зиёратгоҳи. Афсонага кўра, бир пайтлар маҳаллий халқни тез-тез қийнаб, безовта қиладиган Они ёки жин бўлган. Одамлар ҳимоя қилиш учун Мицуиси руҳига ибодат қилганда, жин дарҳол тошларга кишанланган ва одамларни бошқа ҳеч қачон безовта қилмасликка ваъда берган. Бу ваъданинг белгиси сифатида жин қоялардан бирида қўл изини қолдирди ва шу тариқа Ивате номи пайдо бўлди, бу сўзма-сўз „тош қўл“ деган маънони англатади.
  • Мориока Ҳачиман зиёратгоҳи
  • Сакураяма синто зиёратгоҳи бўлиб, 20 фут баландликда (6 метр) улкан қояга эга. 

Ошхона

Мориока дзадзамен, реимен ва ванко соба каби маҳаллий лағмонлар билан сайёҳларни ўзига тортади. Пиво тайёрлаш ҳам шаҳарнинг ривожланган саноати ҳисобланади. Намбу Сенбеи, гуруч кракерининг бир тури, маҳаллий мутахассислик соҳаси ҳисобланади.

ОАВ

  • Ивате Асаҳи телевидениеси
  • Ивате радиоэшиттириш компанияси
  • Ивате Менкои телевидениеси
  • Ивате Ниппо
  • Иwате Тв

Халқаро муносабатлар

Таниқли шахслар

  • Ҳара Такаси, Япониянинг собиқ Бош вазири[11]
  • Такубоку Исикава, шоир
  • Такуя Кавамура, профессионал баскетболчи
  • Юсеи Кикучи, профессионал бейсболчи
  • Ёко Миҳара, актриса
  • Милано Cоллеcтион А. Т., профессионал курашчи [12]
  • Така Мичиноку, профессионал курашчи
  • Буюк Сасуке, профессионал курашчи
  • Иназо Нитобе, Мейдзи ва Таисё давридаги ёзувчи, ўқитувчи, дипломат ва сиёсатчи
  • Мицуо Огасавара, футболчи
  • Такато Осима, муҳандис — Японияда биринчи Ғарб услубидаги тўпни яратди
  • Микои Сасаки, актриса
  • Мицумаса Ёнаи, Япониянинг собиқ бош вазири
  • Нисикиги Тецуя, сумо курашчиси

Маълумотномалар

  1. ↑ Мориока Cитй оффиcиал статистиcс (японча)
  2. ↑ Мориока популатион статистиcс
  3. ↑ Мориока cлимате дата
  4. ↑ (жа) Дижитару Даижисен [Козуката]. Токё: Шогакукан. 2013. ОCЛC 56431036. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. Қаралди: 2013-02-01. 
  5. ↑ „【地名の由来】市名“. 2014-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-сентябр.
  6. ↑ Министрй оф Ҳоме Аффаирс оф Жапан (японча)
  7. ↑ ҳттп://www.маркетwатч.cом/сторй/неw-61-магнитуде-қуаке-ҳиц-неар-мориока-жапан-2011-03-11 — ретриэвед Марч 14, 2011
  8. ↑ „志波城跡 しわじょうあと“ (жа). Cултурал Ҳеритаге Онлине. Агенcй фор Cултурал Аффаирс. Қаралди: 2016-йил 25-декабр. (японча)
  9. ↑ „岩手銀行(旧盛岡銀行)旧本店本館“ (жа). Cултурал Ҳеритаге Онлине. Агенcй фор Cултурал Аффаирс. Қаралди: 2020-йил 25-апрел. (японча)
  10. ↑ „Интернатионал Эхчанге“ (эн). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-ноябр.
  11. ↑ Туcкер, Спенcер. Wорлд Wар И: Энcйcлопедиа, Волуме 1. Санта Барбара: АБC-CЛИО, 2005 — 539-бет. ИСБН 978-1851094202. 
  12. ↑ „Япон“ (жа). Неw Жапан Про-Wрестлинг. 2010-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-феврал.

Ҳаволалар