Морис Михайлович Квителашвили (грузинча: მორის მიხეილის ძე ყვითელაშვილი; 1995-йил 17-март, Москва, Россия) - грузиялик фигурали учувчи. Европа чемпионатининг бронза медали совриндори (2020). Ростелеcом Cуп Гран-при босқичи ғолиби (2021). Катталар ўртасидаги Россия кубоги ғолиби (2014)[1][2].

Морис Квителашвили
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Морис Квителашвили
Давлат Gruziya bayrogʻi Грузия
Олдин вакил бўлган Rossiya bayrogʻi Россия
Бўйи 182
Шахсий рекордлари
Қисқа дастур 97,98
Эркин дастур 170,96

Морис 2016-йилдан бошлаб Грузия вакили сифатида мусобақаларда қатнашиб келади[3] (илгари Россия терма жамоасида бўлган).

2022-йил 10-октябр Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ)[4] рейтингида 4-ўринни эгаллаган.

Фаолияти

Россия вакили сифатида

Морис Квителашвили 1995-йилда Москвада туғилган. У беш ёшидан бошлаб конкида учади. Морис 2013-йилда Гран-прининг ўсмирлар босқичларида дебют қилди. Йил охирида Италияда бўлиб ўтган қишки Универсиада бўлиб бешинчи ўринни эгаллади. Морис Россия чемпионатидаги дебютида муваффақияциз чиқиш қилди, аммо 2014-йил феврал ойида Россия кубогини қўлга киритди.

Морис 2015-йилги мавсумни Саранскда бошлади ва у ерда бўлиб ўтган халқаро турнирда учинчи ўринни эгаллаб, Гран-при туркумига кирувчи Хитой кубогига йўл олди. Хитой кубоги мусобақасида охирги ўринни олди[5]. Морис миллий чемпионатда ҳам яхши иштирок эта олмади ва 12-ўринни эгаллади.

Грузияда вакили сифатида

2016-йилнинг баҳорида Морис Грузия байроғи остида мусобақаларда қатнашишга қарор қилди[6]. У декабр ойида Будапештда бўлиб ўтган Санта Клаус турнирида биринчи ўринни эгаллади. Морис январ ойи охирида Остравада бўлиб ўтган Европа чемпионатида дебют қилди ва олтинчи ўринни эгаллади[7]. Март ойининг охирида Хелсинкидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди, у ерда Морис ўнталикдан жой олишга муваффақ бўлди[8]. Шу билан бирга, у Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиб, умумий ва эркин дастур бўйича олдинги спорт ютуқларини яхшилади.

Олимпия ўйинларида Морис қисқа дастури учун 76,56 балл олиб, 22-ўринни эгаллади[9]. Морис 2020-йилнинг 23-январида Грузия тарихида биринчи марта эркаклар ўртасидаги яккалик конкида учиш бўйича Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Натижалари

Қишки Олимпия ўйинлари 2018

Баллар Ўрин Видеога ҳавола
Қисқа дастур 76.56 22 [1]
Эркин дастур 128.01 24 [2]
Жами 204.57 24

Грузия учун

Мусобақа/мавсум[10] 16/17 17/18 18/19 19/20 20/21 21/22
Халқаро
Қишки Олимпия ўйинлари 24 10
Қишки Олимпия ўйинлари. Жамоавий 6
Жаҳон чемпионатлари 13 26 13 14 4
Европа чемпионати 6 12 ўн 3 6

Россия учун

Мусобақа 12/13 13/14 14/15 16/17
Халқаро
Гран-при босқичлари: Ростелеcом кубоги 12
Гран-при босқичлари: Хитой кубоги 12
Загребнинг Олтин Конкиси 5 5
Ломбардиа Тропҳй 5[11]
Мордовия нақшлари 3
Қишки Универсиада 5 7
Халқаро ўсмирлар
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Чехия 3
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Словакия 4
Тропҳй С-РВ 3
Миллий
Россия чемпионати 15 8 12
Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати 14 3

Манбалар

  1. ↑ „Морис Квителашвили и Анна Погорилая выиграли короткие программы в финале Кубка России в Великом Новгороде“. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2014-йил.
  2. ↑ „Морис Квителашвили — победитель финала Кубка России в Великом Новгороде“. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2014-йил.
  3. ↑ Спутник. „Грузинский фигурист поборется за медали чемпионата Европы“ (русча). спутник-георгиа.ру. 8-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-март 2018-йил.
  4. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс 2022/2023 — Мен“ (инглизча). ИСУ (10-октабр 2022-йил). 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2022-йил.
  5. ↑ „Cуп оф Чина: Фернандес победил, Воронов — 5-й, Квителашвили — 12-й.“. 22-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-ноябр 2015-йил.
  6. ↑ „ФФКР разрешила Квителашвили, Халявину и Госвияни перейти в другие сборные.“. 2016-йил 7-августда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Чемпионат Европы: Фернандес выиграл, Ковтун — второй, Коляда — третий.“. 29-август 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-феврал 2017-йил.
  8. ↑ „Чемпионат мира. Ханю победил, Фернандес четвёртый, Коляда восьмой.“. 20-май 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2017-йил.
  9. ↑ Спутник. „Грузинский фигурист пробился в группу сильнейших на Олимпиаде“ (русча). спутник-георгиа.ру. 8-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-март 2018-йил.
  10. ↑ „Cомпетитион Ресулц: Мориси КВИТЕЛАСҲВИЛИ“ (инглизча). ИСУ Ресулц. 2020-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ „Результаты Ломбардиа Тропҳй 2014“ (эн). 2014-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган.