Morj

Морж (Одобенус росмарус) — куракоёқлилар туркумига мансуб сут эмизувчи. 3 та кенжа турни ҳосил қилади. Узунлиги 410 см гача, вазни 2000 кг гача. Боши олдинги томондан тўмтоқ; тумшуғининг 2 ёнида 300–350 тадан вибриссалар (туйғу қиллари) бор. Қулоқ супраси ва думи бўлмайди. Юқори жағидан чиқиб, пастга осилиб турадиган йиртқич тишларининг узунлиги 60–80 см. Урғочисида ингичка ва калтароқ бо'лади. Териси қалин, жуда кўп бурмалардан иборат. Морж яхши кўрмайди, лекин қидни тез сезади. Қуруқликда орқа оёқларини гавдасининг остига букиб, ҳаракатланади. Сув муҳитига мослашиши туфайли жуни жуда сийраклашган; янги туғилган болаларининг жуни қалин ва узун. Морж Шимолий Муз океани сохиллари ва қутб оролларида, жумладан, Беринг, Чукот, Шарқий Сибир, Лаптев, қисман Баренс денгизида тарқалган. Асосан, сув тубидаги моллюскалар билан озиқланади. Муз устига чиқиб болалайди. Бўғозлик даври 1 йилга яқин; боласини 2 йилгача эмизади. Сони камайиб кетганлиги туфайли фақат маҳаллий аҳолига овлаш рухсат этилган. Халқаро ва миллий Қизил китобларга киритилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |