Морнингс ин Женин
Морнингс ин Женин (таржимаси „Жениндаги тонглар“) (2010; дастлаб 2006-йилда АҚШда Тҳе Сcар оф Давид, Франсияда эса Лес Матинс де Женин номи билан нашр этилган) — ёзувчи Сусан Абулҳава қаламига мансуб роман.
| Асл номи | Тҳе Сcар оф Давид |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Сусан Абулҳава |
| Мамлакат | АҚШ |
| Тил | Инглиз тили ва бошқа тиллар |
| Жанр(лар)и | Роман |
| Нашр этилган санаси | 2006 |
| Нашриёт | Жоурней Публиcатионс (2006); Блоомсбурй (2010) |
| Саҳифалар сони | 331 |
| ИСБН | 978-1-60819-046-1 |
Тарихи
„Морнингс ин Женин“ дастлаб 2006-йилда АҚШда „Тҳе Сcар оф Давид“ номи билан нашр этилган[1][2]. Сўнг франсуз тилига таржима қилиниб, „Лес Матинс де Женин“ номи остида чоп этилди. Шундан кейин, асар 27 та тилга ўгирилди. Блоомсбурй Публишинг нашриёти романга бироз таҳрир киритгандан сўнг, уни 2010-йил феврал ойида АҚШда „Морнингс ин Женин“ номи билан қайта нашр этди[2][3][4].
„Морнингс ин Женин“ — инглиз тилида ўқувчилар оммасига тақдим этилган ҳамда 1948-йилдан кейинги Фаластин ҳаётини тадқиқ қилган илк йирик роман. Мазкур асарнинг яратилишига қисман Ғассон Канафоний қаламига мансуб „Ретурн то Ҳаифа“ романи илҳом берган.
Филмwоркс Дубаи компанияси 2013-йил охирида ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган ҳолда „Морнингс ин Женин“ романининг экранлаштириш ҳуқуқини сотиб олди. Романнинг кино ҳуқуқларини сотган Понтас агентлиги раҳбари Анна Солер-Понт шундай деган эди: „Бу ўзгача лойиҳа бўлади. Ҳозиргача Фаластин ҳақида ҳеч қандай эпик филм яратилмаган“[5]. Бироқ, кўп ўтмай продюсер вафот этди ва филм ишлаш ҳуқуқи яна муаллифнинг ўзига қайтди.
Танқидчилар томонидан қабул қилиниши
Тақризлар
Тҳе Индепендент нашридан Анжали Жосепҳ шундай ёзади: „Сусан Абулҳаванинг дастлаб 2006-йилда АҚШда нашр этилган, бироқ кейинчалик қайта ишланган ушбу романи Фаластиндаги Эйн Ҳод қишлоғида яшаган Абулҳайжолар оиласи — Яҳё ва Басима ҳамда уларнинг икки ўғли қисмати ҳақида ҳикоя қилади. Асарнинг қишлоқ ҳаёти тасвирланган дастлабки қисмидаги 40 саҳифага турли дин вакиллари ўртасидаги дўстлик, севги қиссаси (ака-ука иккаласи ҳам кейинчалик катта ўғил Ҳасанга турмушга чиқадиган Долияни севиб қолади), ўлим, қишлоқнинг сионистлар томонидан босиб олиниши ҳамда Ҳасан ва Долиянинг гўдак ўғиллари Исмоилнинг исроиллик аскар томонидан ўғирлаб кетилиши воқеалари жойланган. Аскар болани Ҳолокостдан омон қолган полшалик рафиқасига беради. Сюжет ривожи учун асқатадиган жиҳати шундаки, Давид деб қайта исм қўйилган гўдакнинг юзида чандиқ бўлиб, „бу чандиқ охир-оқибат уни ҳақиқат сари етаклайди“. Яқин Шарқ ҳаётидан олинган ҳамда Cатҳерине Cооксон ҳикояларини эслатувчи ушбу муқаддимадан сўнг, ниҳоятда гўзал бир роман бўй кўрсатади.“
Тҳе Ҳинду нашридан Абдуллахон шундай фикр билдиради: „Мени энг кўп ҳайратга солган нарса — муаллиф оҳангидаги самимийлик бўлди. Ўзи 1967-йилги Олти кунлик урушнинг фаластинлик қочқинлари оиласида туғилган бўлса-да, Сусан Абулҳава шахсий ҳис-туйғулари матнга таъсир ўтказмаслигига ҳаракат қилган. Барча яҳудий қаҳрамонлар образлари ҳамдардлик ва тушуниш руҳида тасвирланган. Ёзувчи ҳикоянинг ҳеч бир ўрнида инсонийлик туйғусини йўқотмайди. Сузан ижодининг яна бир ёрқин жиҳати — замонавий араб адабиёти анъаналарига хос равишда тилдан жозибадор ва сержило услубда фойдаланганидир“.
Тҳе Сундай Тимес нашридан Робин Ёсин-Қассоб шундай фикр билдиради: „Гоҳида ёзувчини фожиани ҳаддан ташқари бўрттириб юборганликда танқид қилгингиз келади, бироқ муаллиф асар асоси бўлган хомашё тарихий ҳақиқат эканини ва бадиий тўқима ҳамда ҳужжатли маълумотларнинг ўзаро уйғунлиги китобнинг энг кучли жиҳатларидан бири эканини тан олади. „Морнингс ин Женин“ романини шунчаки қуруқ баҳс-мунозарага айланиб қолишдан сақлаб қолган нарса — ундаги чуқур қайғуга берилишдан ёки уруғ-аймоқчилик даражасига тушишдан бош тортилганидир. Ушбу асарнинг кўплаб ютуқларидан бири шундаки, бундай сиёсий характердаги асар учун бирор бир қаҳрамон шунчаки азоб-уқубат ёки қурбонлик рамзига айланиб қолмаган. Роман инглиз-америка адабий қонуниятларига мувофиқ ёзилган бўлса-да, унда замонавий араб ижодига хос бўлган шеърий наср оҳанглари уфуриб туради. Сусан Абулҳава ўзи араб тилининг „рақси“ деб атаган жозибани, бу тилнинг ўта нозик лутфи ва тасвирий маҳоратини ўқувчига маҳорат билан етказиб бера олган.“
Манбалар
- ↑ Абулҳаwа, Сусан „Тҳе Сcар оф Давид: А Новел“. Миддле Эаст Боокс. 2011-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 5-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 "Аутҳор’с Ноте: Морнингс ин Женин: пп. 323-4
- ↑ БООК РЕВИЭW: ‘Морнингс ин Женинъ Сусан Абулҳаwаъс Палестиниан фамилй одйссей (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-30 санасида архивланган)
- ↑ „Блоомсбурй Биограпҳй“. 2010-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 8-июн.
- ↑ Эванс, Чрис „Филмwоркс Дубаи Такес Ригҳц то Бест-Селлинг Новел Морнингс ин Женин“. Сcреэн Даилй (2011-йил 17-ноябр).