Файл:Моро рефлех ин фоур-дай-олд инфант.огв Файл:Моро рефлех wҳиле слеэпинг.огв Моро рефлекси — болалардаги туғма физиологик рефлекс[1] бўлиб, ҳомиладорликнинг 28-32 хафталигида ривожланади. Янги туғилган чақалоқларда 3-6 ойлигида йўқолади. Чақалоқлар рефлексга нисбатан уч хил жавоб беради[2]:

  1. Қўлларини ёзади;
  2. Қўлларини йиғиб олади;
  3. йиғлайди[3] (одатда);

Моро рефлекси – Фалаж қўрқув рефлексидан (ФҚР) фарқ қилади [4], ундан фарқли, у такрорий стимуляция билан камаймайди[5]. Педиатрияда Моро рефлексининг асосий аҳамияти марказий асаб тизимининг интеграциясини баҳолаш ҳисобланади[5][6].

Моро рефлексини аниқлаш

Рефлексни фанга киритган Эрнст Моро[7] чақалоқ бошининг икки томонидан ёстиққа бармоқ билан уриб, Моро рефлексини келтириб чиқаради. Бошқа усуллардан ҳам ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан: чақалоқни тезда пастга тушириш (эхтиёткорлик билан) ва тез кўтариш; ёки қорин терини чимчилаш. Бугунги кунда энг кенг тарқалган усул – чақалоқни иккала қўл билан ушлаган ҳолда, бошини бир неча сантиметргача танага нисбатан пастроқ ушлаш[5].

Клиник аҳамияти

Моро рефлекси ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасидан кейин эрта туғилишда тўлиқ бўлмаган шаклда кузатилиши мумкин ва одатда 30-ҳафтада (учинчи триместр) тўлиқ шаклда намоён бўлади. 2-ойдан 3-ойгача бўлган даврда қўлларини ёзиши ёки тортишишининг йўқлиги ёки ассиметрияси анормал деб ҳисобланади, чунки 6 ойдан катта чақалоқларда рефлекснинг давом этиши мумкин эмас[5]. Бундан ташқари, неонатал даврда рефлекс йўқлиги туғилиш травмасı ёки мия патологиясидан[5] дарак беради. Моро рефлексининг ассиметрияси жуда аҳамиятли, чунки у деярли ҳар доим асаб тизими касаллиги белгиси ҳисобланади[8]. Моро рефлексига юқори сезгирлик бачадонда содир бўлган жиддий мия шикастланиши, микросефалия ва гидроэнсефалия[9] бўлган чақалоқларда кузатилади. Моро рефлексига сезувчанликнинг юқорилиги ёки пастлиги, кўпинча энгил гипоксик-ишемик энсефалопатияли янги туғилган чақалоқларда учрайди. Моро рефлекси чақалоқларда баъзи дори-дармонлар тасирида ортиши ёки сустлашиши мумкин[10]. 6 ойдан ошган болаларда Моро рефлексининг сақланиб қолиши фақат оғир неврологик нуқсонлари бўлган чақалоқларда, жумладан мия ярим фалажида кузатилади[11][12].

Тарихи

Моро рефлекси биринчи бўлиб Ғарб тиббиётида 1918-йилда австриялик педиатр Эрнст Моро (1874-1951) томонидан фанга киритилган. Моро буни қучоқлаш рефлекси деб атаган [13]. У буни шундай изоҳлаган: „Агар янги туғилган чақалоқ текширув столига ётқизилса ва бармоқ билан ёстиқнинг ҳар икки томонига урилса, иккала оёқ-қўлнинг тез симметрик ёзилиши кузатилади ва улар дарҳол аддуксияда бир-бирига яқинлашади“. Унинг сўзларига кўра, бу рефлекс бола ҳаётининг дастлабки 3-6 ойидан кейин йўқолиши керак. Шундан бери Моро рефлекси чақалоқларда эрта неврологик муаммоларни аниқлаш учун ишлатилади[13]. Моро рефлексининг йўқлиги ёки узоқ давом этиши чақалоқнинг неврологик ёрдамга муҳтожлигини билдиради.

Функсияси

Моро рефлекси чақалоқнинг онасига ёпишиб олишига ёрдам берадиган омон қолиш инстинкти ҳисобланади. Агар чақалоқ мувозанатни йўқоца, рефлекс уни онасини қучоқлаб, она танасига маҳкамлашига ёрдам беради[14].

Манбалар

  1. ↑ „Болаларда физиологик рефлекси“. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  2. ↑ Эдwардс, Чристопҳер W.; Ал Кҳалили, Ясир (2019), Моро Рефлех, СтатПеарлс Публишинг, ПМИД 31194330, қаралди: 2019-08-06
  3. ↑ „Йиг'лаш“. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.
  4. ↑ Флетчер, Марй Анн. Пҳйсиcал Диагносис ин Неонатологй. Пҳиладелпҳиа: Липпинcотт-Равен, 1998 — 472-бет. 978-0397513864. Қаралди: 2013-йил 7-феврал. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Сузуки, Ясуҳиро (2012). „Тҳе Грасп Рефлех анд Моро Рефлех ин Инфанц: Ҳиэрарчй оф Примитиве Рефлех Респонсес“. Интернатионал Жоурнал оф Педиатриcс. 2012-жилд. 191562-бет. дои:10.1155/2012/191562. ПМИД 22778756.
  6. ↑ Спрингер Референcе. Спрингер-Верлаг. 
  7. ↑ „Моро, Эрнст“, Википедия (русча), 2023-09-06, қаралди: 2024-04-06
  8. ↑ Волпе, Жосепҳ Ж.. Неурологй оф тҳе неwборн. Саундерс/Элсевиэр, 2008 — 1–648-бет. 9781416039952. 
  9. ↑ Мултипле аутҳорс. „Моро Рефлех - ан овервиэw“. СcиэнcеДиреcт Топиcс. 2019-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-август.
  10. ↑ Часнофф, Ира Ж. (1984). „Тҳе Моро Реаcтион: А Сcоринг Сйстем фор Неонатал Нарcотиc Wитҳдраwал“. Девелопментал Медиcине & Чилд Неурологй. 26-жилд, № 4. 484–489-бет. дои:10.1111/ж.1469-8749.1984.тб04475.х. ИССН 1469-8749. ПМИД 6479468.
  11. ↑ Самуэлс, Мартин А. „Нормал Девелопмент анд Девиатионс ин Девелопмент оф тҳе Нервоус Сйстем“, . Адамс анд Виcтор'с Принcиплес оф Неурологй, 9тҳ, Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл Медиcал, 2009. 9780071499927. Қаралди: 2013-йил 7-феврал. 
  12. ↑ Агарwал, Анил (Деcембер 2012). „Cеребрал палсй ин чилдрен: Ан овервиэw“. Жоурнал оф Cлиниcал Ортҳопаэдиcс анд Траума. 3-жилд, № 2. 77–81-бет. дои:10.1016/ж.жcот.2012.09.001. ПМИД 26403442.
  13. ↑ 13,0 13,1 Wеирич, Ангела (2005-10-01). „Эрнст Моро (1874–1951)—А греат педиатриc cареэр стартед ат тҳе рисе оф университй-басед педиатриc ресеарч бут wас cуртаилед ин тҳе шадоwс оф Нази лаwс“. Эуропеан Жоурнал оф Педиатриcс. 164-жилд, № 10. 599–606-бет. дои:10.1007/с00431-005-1703-2. ИССН 1432-1076. ПМИД 15931526.
  14. ↑ Берк, Лаура Э.. Чилд Девелопмент. Пеарсон. 978-0-205-61559-9. Қаралди: 2013-йил 7-феврал. 

Ҳаволалар