Морзе аппарати — сигналларни Морзе коди воситасида узатувчи ва қабул қилувчи электромагнит телеграф аппарати. С. Морзе 1844-йил яратган ва амалда қўллаган. Тузилиши оддий, пухта ишлайди, лекин сигналларни узатиш ва кабул килиш тезлиги кичик. Морзе аппарати, асосан, узаткич (калит) ва кабул қилгичдан иборат (расмга к,.). Сигналларни узатиш учун калит К билан батарея Б токи занжирини Морзе кодига мос ҳолдаулабузилади. Электромагнит Э дан ток ўтиб, ўзак якор Я ни тортади. Натижада бўёқ суртилган ёзув ғаптаги (ПК) лентага тегиб, унда узунқисқа из қолдиради. Лентани соат ме-ханизми узлуксиз суриб туради. Лентанинг тезлиги 160—180 см/мин, бўлиши мумкин. Морзе аппарати воситасида соатига 950— 1100 сўзни 5 мм ли пўлат сим орқали 500 км гача узатиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил