Mosesbrunnen

Мосесбруннен (Мусо фаввораси) — Швейцариянинг Берн шаҳридаги Эски шаҳар қисми Мüнстерплатздаги фаввора. Бу Швейцариянинг миллий аҳамиятга эга бўлган маданий обектли[1] ва Берннинг эски шаҳар қисми ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган
Тарихи
Ҳайкал 1544-йилда бунёд этилган. Бўрондан кейин у 1790-1791-йилларда қайта тикланди. Лоуис ХВИ услубидаги ҳавза Никлаус Спрüнгли томонидан ишлаб чиқилган. Ҳайкал Мусонинг Исроил қабилаларига Ўн Илоҳий амрни олиб келганлигини англатади[2]. Мусонинг бошидан чиқиб турган иккита ёруғлик нури тасвирланган, бу Инжилнинг 34:29-35 оятини ўзида акс эттиради, унда Худо билан учрашгандан сўнг Мусонинг юзи ёқин нур тарата бошлагани ҳақида ёзилган.
Аксарият шарҳловчилар Жеромени илоҳий китобдаги оддийгина крāн (қāран) сўзини „нурли“ эмас, балки „шохли“ деб нотўғри таржима қилинганини айтишди. Аммо МакГилл университетининг яҳудийшунослик факултети аспиранти Бена Элиша Меджук, 1988-йилги "Чиқиш 34:29-35: Библиянинг дастлабки таржимаси ва талқинидаги Мусонинг „шохлари“" диссертациясида мураккаброқ тушунтиришни таклиф қилган.[1] Меджук буни шундай тушунтиради: Жероме қароннинг ўзгарувчан маъноларини ҳам, ўзининг замондош яҳудий олимларининг кенг тарқалган таржимасини ҳам яхши билган — улар билан маслаҳатлашган! Жероме матнга содиқ метафора сифатида „шохли“ таржимани танлади: Мусонинг кучи ва ҳокимиятининг тасвири ҳамда Раббийни улуғлаш маъноларини англатиши учун! Жером буни ҳатто ўзининг шарҳида ҳам тушунтириб берди![3]
Қадимги сивилизациялар томонидан шохлар деярли универсал тарзда кўриб чиқилди, улар минг йиллар ўтиб насронийлар учун салбий ёки иблиснинг тимсоли сифатида эмас, балки куч рамзи сифатида қарала бошланди. Масалан, Искандар Зулқарнайн ва Аттила Ҳун шох кийган ҳумкдорлар сифатида тасвирланган. Меллинкофф шохли дубулғаларни кўпинча руҳонийлар ва подшоҳлар кийиб юришганини эслатиб ўтилади, дубулғадаги шохлар уларга илоҳий куч ва ҳокимият берилганлигини билдиради.
Бу икки сўзнинг тўғри талқини шундаки, Мусо маърифатли бўлган, Кинг Жамес Версиясида айтилганидек, „унинг юз териси порлаган“ (диний иконаграфиядаги Ҳало каби)[4].
Септуагинта ибронийча ибора δεδόξασται ἡ ὄψις ни „унинг юзи улуғланди“ деб тўғри таржима қилган.лекин Жероме бу иборани лотин тилига cорнута эссет фаcиэс суа „унинг юзи шохли эди“ деб таржима қилган[4].
Манбалар
- ↑ „Кантонслисте А-Обжекте:Берн“ (Герман). КГС Инвентар. Федерал Оффиcе оф Cивил Протеcтион (2009). 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-июл.
- ↑ Флüэлер. Културфüҳрер Счwеиз. Зурич, CҲ: Эх Либрис Верлаг АГ, 1982 — 72–73-бет.
- ↑ „Ки Тисса: Мосес' Ҳорнс: Нот а Мистранслатион“. 2022-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Мосес ҳорнс“. 2008-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-сентябр. аccессед Април 25, 2008