Mosfilm
„Мосфилм“ – Россиядаги бадиий филмлар ишлаб чиқарувчи энг йирик киностудиялардан. 1924-йил Москвада ташкил топган. Турли номлар билан аталган. 1935-йилдан ҳозирги номида. С. Эйзенштейн, В. Пудовкин, А. Довженко, М. Ромм, А. Тарковский ва бошқа машҳур реж.лар фаолият кўрсатган. Шунингдек, М. Калатозов, А. Птушко, В. Шукшин, Г. Александров, С. Бондарчук, Г. Данелия, А. Зархи, Ю. Озеров, Г. Чухрай кабиларнинг ижоди „М.“ фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. „Қувноқболалар“ (Г. Александров), „Аэроград“ (А. Довженко), „Иван Грозний“ (С. Эйзенштейн), „Инсон такдири“ (С. Бондарчук), „Ҳалоскорлик“ (Ю. Озеров) сингари филмлари билан шухрат крзонган. 1945-йилдан киностудия қошида „Киноактёр театр-студияси“ ишлаб турибди. 1991-йилдан бошқа киностудияларни суратга олиш пави-лонлари билан таъминловчи киноконсерн вазифасини ҳам ўтамоқда. МОТ (форс. – ўлди) – 1) шахмат (шоҳмот) атамаси; ўйинда шоҳнинг рақиб донаси (доналари) кишт(лар)идан ҳимоя тополмай қолган хрлати. „Болаларча М.“ (1. е4 е5 2. Фс 4 Фс5 3. ФргЗ Осб 4. Фрх7Х), „телба М.“ (1. ф4 еб 2. г4 Фр4Х), „Легал М.и“ (1.е4 е5 2. Фс4 д6. 3 Оф3 Осб 4. ОсЗ Фг4 5. Ое5 ФСҲ 6. Оф7 Ше7 7. Од5Х), „зиқ М.“ (бунда ўз доналари қуршовида қолган шоҳ рақиб оти томонидан М. қилинади) кўринишлари ҳам бор; 2) кўчма маънода – енгмоқ, мулзам қилмоқ шакллари ҳам қўлланади (мас, ран билан мот қилмоқ)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |