Мош (Пҳасеолус ауреус) — дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик дуккакли экин; ловия турларидан бири. Ҳиндистон, хитой ва эрон кенжа турларига бўлинади. М.нинг ватани — Жан.ғарбий Осиё, милоддан аввалги 4—3минг йилликда экила бошлаган. Ҳозир М. Ўрта Осиёда, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда экилади. Ўқ илдизи тупроққа 1,5 метргача кириб боради, азот тўплайдиган туганаклар ҳосил қилади. Сершох пояси 20—100 см ёйилиб, тик ёки чирмашган ҳолда ўсади, барглари кенг, йирик. Гули икки жинсли, капалаксимон, барг қўлтикларида 3—12 та бўлиб жойлашади, ранги сариқ ёки сарғиш-яшил. Меваси дуккак, ингичка, силиндрсимон, уз. 6— 18 см, ичида 6—15 та уруғ бўлади. Уруғи сариқ, яшил ва қора; 1000 дона уруғи вазни 40—80 г. М. иссиқсевар, уруғи 12—15° ҳароратда 5—7 кунда униб чикали. Майсалари —1°, —2° да нобуд бўлади. М. намсевар ўсимлик. Уруғининг кўкариб чиқиши учун вазни баробарида сув бериш керак. Айниқса, шоналаш даврида сувни кўп талаб қилади. Соя жойларда яхши ривожланмайди. Унумдор ўтлоқи тупрокда яхши ўсади. Асосан, ўзидан чангланади. Ўзбекистонда дони баҳорда экилгани 85—95, ёз охирида экилгани 60—65 кунда етилади. Ҳосил дуккакларининг 75—80% пишганда йиғилади. Дони таркибида 24— 28% оқсил, 46—50% крахмал, 2—4% мой ва витаминлар бор. М. озиқ-овқатда қўлланади, осон ҳазм бўлади, унидан макарон тайёрлашда фойдаланилади. Кўкати чорвачилиқса тўйимли озуқа, поясидан силос бостириш мумкин.

Мош
Биологик классификация
Олам: Наботот
Тип: Ёпиқ уруғлилар
Синф: Магнолиопсида
Туркум: Фабалес
Оила: Фабаcеаэ
Уруғ: Вигна
Тур: В. радиата
Вигна радиата
(Л.) Р. Wилcзек
Вигна радиата

Ўзбекистонда Победа 104 (1948-йилдан) ва Радост (1984-йилдан) навлари экилади. Суғориладиган ерларда гектаридан 10—16, анғизга экилганида 8—12 с ҳосил олинади.

Касалл иклари : фузариоз, бактериоз, аскохитоз, сариқ мозаика; зараркунандалари: чертмакчи қўнғизлар, яланғоч шиллиқ қурт, дала қандаласи.

Ҳалима Отабоева.[1]

Мош Вигна радиата ўсимлигининг уруғидир. Ватани — Ҳиндистон яримороли. Мошгуруч, мошхўрда каби таомларнинг асосий масаллиғидир.

Адабиётлар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил