Мослашув (тилшуносликда) — тобе (боғлиқ) алоқанинг бир тури бўлиб, бунда бирикманинг тобе қисми ўз шаклини хоким қисмнинг шаклига мослайди, шу билан ҳоким қисмга боғланади. Ҳоким қисмнинг шакли ўзгариши билан тобе қисм ҳам маъно жиҳатдан шу шаклга мос бўлган шаклни олади. Ўзбек тилида М. алоқаси, асосан, қаратқичқаралмиш ва эга-кесим алоқасида кўринади ва бу мослик шахс ва сон жиҳатидан бўлади, яъни қаратқич ёки эга қайси шахссонни билдирса, қаралмиш ёки кесим худди шу шахссонни билдирувчи шаклда бўлади: мен ёзяпман, сен ёзяпсан, у ёзяпти, биз ёзяпмиз, сиз ёзяпсиз, улар ёзишяпти. Менинг укам, сенинг уканг, унинг укаси...

Ҳоким қисм (қаратқич ёки эга) 3-шахсни билдирувчи отлардан ифодаланганда, ҳоким ва тобе қисм сонда мослашиши ҳам, мослашмаслиги ҳам, яъни ҳоким қисм кўплик сон, тобе қисм бирлик сон шаклида бўлиши мумкин: созандалар келдилар (келишди) ёки созандалар кел-д и. Эга 3-шахсдаги шахс билдирмайдиган сўзлардан бўлганида, эга кўплик, кесим эса бирлик шаклида қўлланади, яъни сон жихатдан мослашиш бўлмайди: гуллар очилди.

Азим Ҳожиев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил