Mot (reper)
Мот (репер) | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Матвей Александрович Мелников 1990-йил 2-март (34 ёш) Крймск, Россия |
| Жанрлар | Ҳип ҳоп |
| Фаолият йиллари | 2013 - ҳозиргача |
| Фуқаролиги | Россия |
| Турмуш ўртоғи | Мариа Гурал |
Матвей Александрович Мелников — ( русча: Матвéй Алексáндрович Мéльников ; 1990-йил 2-мартда Крймск шаҳрида туғилган; МОТ тахаллуси билан машҳурликка эришган) россиялик эстрада хонандаси.
2013-йил 1-мартдан 2022-йил 22-январгача Блаcк Стар компанияси билан бирга ишлаган.
Ҳаёти
Болалиги
Мот Крймскда туғилган[1]. Беш ёшида у оиласи билан Краснодарга кўчиб кетади. Ўн ёшида Мот Тодеснинг Краснораддаги филиалида рақс туша бошлайди[2]. 9-синфдан сўнг у 82-сонли гимназияга ўқишга киради. 15 ёшида Москвага кўчиб келади. Ҳип ҳопга иштиёқи уйғонган вақтлар, у рақс тўгарагига ҳам қатнар эди. Ўрта мактаб ёшида , у театр мактабига ҳам ўқишга қабул қилинди. Мактабни олтин медалга битиргач , Москва давлат университетига ўқишга қабул қилинди. 2012-йил диплом ишини ёзиб бўлди ва университетни а'ло баҳоларга битириб аспирантурага ҳужжат топширди[3].
Мусиқа соҳасидаги иш фаолияти
Матвейнинг дебют албоми 2011-йил „Ремоте“ номи билан чиқарилган. Албом 12 та қўшиқдан иборат бўлиб , Иля Киреэв , Картин Мокко ҳамкорлигида яратилган. Албом муаллифи Денис КОКА ҳисобланади[4]. 2012-йил „Миллионы звёзд“ қўшиғи учун клип ишланган[5].
Оиласи
2016-йил август ойида Мот собиқ модел Мариа Гуралга уйланишни таклиф қилади ва 2017-йил апрел ойида уларни тўйи бўлиб ўтди. 2018-йил 22-январда эса улар ўғил фарзандли бўлишди ва исмини Соломон қўйишди[6].
Санксиялар
2018-йил апрел ойида Маленкивга Украинада нотўғри айб қўйилади ва 3 йил ушбу давлатга кириш тақиқланади , аммо Мот 2022-йил Украинага келади ва мамлакатга киролмаганлиги сабабли қайтиб кетади[7][8][9]. 2022-йил 18-апрелдан Украинанинг Россияга бўлган адовати йўқолади ва Россия фуқароларини яна қабул қила бошлайди.
Дискографияси
Катта албомлари
- 2011-йил — Ремоте
- 2012-йил — Ремонт
- 2014-йил — Азбука Морзе
- 2016-йил — Наизнанку
- 2016-йил —92 дня
- 2017 — Добрая музика клавиш
- 2020 — Парабола
Кичик албомлари
- 2013-йил —Чёрточка
- 2018 — Какие люди в Голливуде
Манбалар
- ↑ Екатерина Майорова „Гость недели: Матвей (Мот) Мельников“. Каттиэ Май (2012-йил 17-октябр). 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-ноябр.
- ↑ „Самые успешные рэперы России — 2019. Рейтинг Форбес“ (2019-йил 25-июл). 2021-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
- ↑ „Кристина Си и Мот (Матвей) в Cомедй Cлуб (22.11.2013)“. Рутубе (2013-йил 1-январ). 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-апрел.
- ↑ „Мот — номинант Премии МУЗ-ТВ“. премиа.муз-тв.ру. 2019-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-сентябр.
- ↑ „Мот — "Миллионы звёзд"“. 2013-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
- ↑ „Рэпер Мот впервые стал отцом“. 7дней.ру (2018-йил 22-январ). 2021-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-август.
- ↑ „Российского рэпера МОТ не впустили в Украину из-за гастролей в Крыму – Госпогранслужба“ (ру). Крым.Реалии (2018-йил 13-апрел). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Российский рэпер МОТ, собравшийся в Киев, незаконно посещал Крым – Джеппар“ (ру). Крым.Реалии (2018-йил 10-апрел). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „МЕЛЬНИКОВ Матвей Александрович - биография, досье, активы“ (ру). Война и санкции. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.