Motam marosimlari
Мотам маросимлари – кишининг вафоти муносабати билан марҳумнинг хотирасини ёд этиб ўтказиладиган маросимлар. Мотам маросимлари барча халқларда мавжуд, у географик шароит, ижтимоий-иқтисодий тузум, кишиларнинг илмий, диний тасаввурлари ва бошқа омиллар таъсирида ўзгариб борган. Мотам маросимлари марҳум вафотининг маълум кунларида, фасл мавсумларида ҳамда диний байрамларда ўтказиладиган маросимларга бўлинади. Бу маросимларда марҳумнинг арвоҳи ёд этилган, арвоҳни шод этиш учун турли расмрусмлар бажо келтирилган (қаранг: Аза). Ибтидоий даврларда, одамлар ўзларини гўё арвоҳлардан ҳимоя қилиш мақсадида таналарини ж қора ёки қизил рангга бўяганлар, ке- : йинчалик кийимлари рангини ўзгар- ж тирганлар (азадорларнинг қора, кўк, одми кийим кийишлари шундан келиб чиққан). Ўрта Осиё халқдарида мотамнинг 1-белгиси овоз чиқариб йиғлашдир. Марҳумнинг энг яқин кишилари (аёл ва эркаклар) жудолик белгиси си-фатида бел боғлайдилар. Марҳум дафн этилгандан кейин, уч, етти, марҳум вафотининг 17—19 куни йигирма, сўнгра қирқ ўтказилади. Мотам маросимларининг энг сўнггиси йилдир. Йил марҳум вафотига бир йил тўлганда (баъзан олдинроқ) ўтказилади. Мотам либосларини ечадилар, оқ кийим ки-ядилар. Бу маросим Тошкент воҳасида оқ солар, Фарғона оқ кийди деб номланади. Мотам маросимларининг фасл билан боғлиқлиги: баҳорда гул, кузда қовун-узум, қовоқ оши, қор ёққанда қор ёғди ва бошқа Рамазон ва қурбон ҳайитида азадор уйга қариндошлар, маҳалладошлар келиб марҳум хотирасига фотиҳа ўқиганлар, азадорлардан кўнгил сўраганлар. Эндиликда маълум муддатда ўтказиладиган Мотам маросимлари марҳум хотирасини ёд этиш мазмунидаги маросимларга айланиб бормоқда.
Кишилар марҳумнинг тириклик чоғида хдётда қолдирган иши, фаолияти, жамият учун қилган хизматларини тақдирлаб, унинг хотирасини доимо ёд этадилар (яна қаранг: Дафн маросими)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |